• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд вилояти Экология бошқармаси қонуний ҳолатни ноқонуний дея ОАВ вакилларини чалғитишга урингани маълум бўлди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги мактабда 50 туп терак дарахти ўзбошимчалик билан кесиб ташлангани хабар берилди. Мазкур воқеа жамоатчиликни қизиқтиргани боис вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга эътибор қаратиб, дарахтлар ўзбошимчалик билан кесилганини билдирди. Шунингдек, мазкур ҳолатга йўл қўйганларга чора кўрилишини қўшимча қилди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» таҳририятига мурожаат қилган мактаб раҳбарияти эса даромад олиш мақсадида мактаб жамоаси томонидан экилган 50 туп теракни кесиш бўйича вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан рухсат олинганини, бошқарма ўзлари эккан теракни кесиш учун махсус рухсатнома талаб қилинмаслигини билдирганини маълум қилди.

    Хўш, унда бошқарма масъуллари нима учун ОАВ вакилларига мактабдаги тераклар ўзбошимчалик билан кесилганини маълум қилди.

    «Дарё» таҳририятига вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур масалада нотўғри маълумот берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгач, мухбир Фарҳод Норбўтаев ҳолатни ўрганди.

    Маълум бўлишича, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 15-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби директори Фирдавс Комилов 2022 йилнинг 26 январь куни Тойлоқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясига хат билан мурожаат қилган. Унда 15-ИДУМдаги теракларни кесиб олишга рухсат берилишини сўраган.

    Фото: «Дарё»

    Масъуллар мазкур хатга 2022 йилнинг 3 март куни жавоб бериб, «...мактаб ҳудудидаги терак дарахтлари ‘Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаъги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 45-моддаси 4-хат бошига асосан ‘Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, шу боис юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди’», деган жавобни берган.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш тартибини яна-да такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 37-моддасида «Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни, шу жумладан, ипак қуртини боқиш мақсадида тут дарахти шохларини кесишда Давлат экология қўмитасининг хулосаси талаб этилмайди», деб кўрсатиб қўйилган.

    Юқоридаги қонун ва қарорларни асос қилиб олган Тойлоқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси 15-мактаб раҳбарига вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосасисиз дарахтларни кесиб олиши мумкинлигини маълум қилган.

    Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шерали Искандаров билан боғландик. У 15-мактабдаги 50 туп дарахтларни тумандаги «Навзандак» маҳалласида яшовчи фуқаро Орзиқул Турдиев кесиб олиш учун рухсат сўраганлигини билдириб, талаб қонунан мумкин бўлмаганлиги учун рад этилганлигини билдирди.

    Ваҳоланки, «Навзандак» маҳалласида яшовчи фуқаро Орзиқул Турдиев ўзининг қишлоғидаги 50 туп дарахтларни кесиш учун рухсат сўраганлиги, унинг мурожаати 15-ИДУМ билан умуман алоқаси йўқлиги аниқланди.

    15-ИДУМ директори Фирдавс Комиловнинг айтишича, мактаб ҳудудидаги 50 туп дарахтларнинг кесилиши ва ундан тушган маблағлар мактаб эҳтиёжи учун ишлатилиши юзасидан далолатнома тузилган.

    Фото: «Дарё»

    Шерали Искандаров 50 туп дарахтни кесишга рухсат сўраган киши 15-ИДУМда мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари эканини айтди. Мактаб директори эса буни рад этди.

    «Мактабимизда Орзиқул Турдиев деган фуқаро ишламайди. ‘Завхоз’ ўзимизнинг қўшни қишлоғимиздан. Улар биз ҳақимизда нотўғри маълумот беришган», — дейди Фирдавс Комилов.

    Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шерали Искандаров асл ҳолатни яшириш мақсадида ОАВ вакилларига нотўғри маълумотлар бераётганлиги ойдинлашди. Шундан сўнг, ахборот хизмати раҳбари ўз айбини тан олиб, раҳбарининг топшириғи асосида ушбу муносабатни ёзганлигини билдирди. Қизиқ жиҳати шундаки, улар фуқаро ва юридик ташкилотнинг мурожаатини алмаштириб юборган ҳолда расмий муносабат билдирган.

    Шерали Искандаров.

    Шерали Искандаров.
    Фото: «Дарё»

    «Тўғриси ўзим ҳам тушунмай қолдим. Асл ҳолат қандай бўлганлигини Сиз айтганингиздан сўнг тагига етдим. Ўша вақтда бошлиқнинг ҳолатга муносабат беринг, деб айтган топшириғи сабабли нотўғри муносабат бериб юборганмиз», — дейди Шерали Искандаров.

    АОКАнинг Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматининг бу масъулиятсизлигини қандай баҳолайди?

    21.04.2022, 15:47   Изоҳ (0)   11051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сизлар ҳаммага намунасизлар». Шавкат Мирзиёев меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ўз қарамоғига олган оилаларга миннатдорлик билдирди

    21.04.2022, 15:19

    Тошкентда дуатлон мусобақаси ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

    21.04.2022, 15:07

    Маданий меросимиз — бебаҳо бойлигимиз

    21.04.2022, 14:25

    «Ўзим учун ҳам бу янгилик бўлди». Шавкат Мирзиёев Амир Темур мудофаа мероси ҳақида гапирди

    21.04.2022, 14:06

    «Мен Муроджон Азимовга Тошкентни кўрсатиб, ҳоким қилиб олиб келдим» — Шавкат Мирзиёев

    21.04.2022, 13:52

    Тошкентда Hyundai Sonata ЙПХ ходимини уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

    21.04.2022, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 19:20

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    Кино | 25 июн, 19:10

    Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:01

    Қора кийимда келиш тавсия этилади: ҳайвонот боғининг ўзига хос сирлари

    Лайфстайл | 25 июн, 18:50

    “Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар йўқ” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 25 июн, 18:45

    Нима учун чамадон касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

    Лайфстайл | 25 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.