• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маданий меросимиз — бебаҳо бойлигимиз

    Ўзбекистон қадимий тамаддун марказларидан ҳисобланади. Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимизда асрлар давомида турли цивилизациялар ҳукм сургани сабабли ноёб, бебаҳо ва гўзал меъморий обидалар бунёд этилишига замин яратди. Дунёнинг ҳеч бир бурчагида учрамайдиган бундай бетакрор обидалар бизнинг бойлигимиз ва фахримиз ҳисобланади.

    ЮНЕСКОнинг умумжаҳон рўйхатидаги моддий маданий 1121 та меросдан 4 та мерос Ўзбекистондан киритилган бўлиб, булар: Ичан қалъа (1990 йилда); Бухоро шаҳрининг тарихий қисми (1993 йилда); Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисми (2000 йилда); Самарқанд шаҳри (2001 йилда) бўлса, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий 500 дан ортиқ мерос рўйхатига Ўзбекистондан 8 та мерос, яъни: Бойсун тумани маданияти (2008 йилда); Шашмақом (2008 йилда - Ўзбекистон ва Тожикистон); Катта ашула (2009 йилда); Аския - ақл-идрок санъати (2014 йилда); Наврўз (2016 йилда Ўзбекистон ва яна 11 та давлат); Палов тайёрлаш маданияти ва урф-одати (2016 йилда); Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, атлас ва адрас матоларини тўқишнинг анъанавий технологияси (2017 йилда), Хоразм лазгиси (2019 йилда) киритилган. Албатта, бу оддий рўйхат эмас. Бу бутун дунёга буюк ва бебаҳо меросимизни, салоҳиятимизни ҳамда қадриятларимизни намоён қилувчи бебаҳо бойлигимиз ҳисобланади.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, дунёнинг етакчи нашрлари, хусусан, Forbes, the Independent, Sondé Nast Traveler, Германиянинг машҳур Berliner Telegraph ва бошқалар томонидан Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг қулай мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилди. Хорижий ахборот воситаларининг аксарияти, Ўзбекистон бу нафақат Евросиёнинг маркази, балки янги Буюк ипак йўлининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, қадимий бетакрор шаҳарлар, бебаҳо ва ноёб гўзал маданий меросга эга мамлакат сифатида таъкидланади.

    Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг маҳорати, ноёб ва ўзига хос услуби, минглаб асрлар силсиласидан бизгача етиб келаётгани бутун дунёни лол қолдириб келмоқда. Мамлакатмизга сайёҳларнинг аксарияти аждодларимиз томонидан бунёд этилган мустаҳкам санъат асарларини ўз кўзи билан кўриш, улардаги улуғворликни ҳис қилиш учун ташриф буюришади. Бундай ташрифлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, биргина 2021 йилда хорижий сайёҳлар сони 24 302 тани ташкил этди. Бу деганики, шунча сайёҳлар орқали шунча хориж давлатлари бизни таниди, бизнинг маданий меросимиздан ҳайратланди, ноёб бетакрор обидаларимиздан баҳраманд бўлиб, нафақат туризм ривожланишига балки буюк бобомиз Амир Темурнинг «Бизни қудратимизга ишонмасанг, биз қурдирган иморатларга боқ!» деган фикрлари нақадар ҳақиқат эканлигига иқрор бўлишмоқда.

    Биламизки, тарихий иншоотлар йиллар давомида эскириши табиий ҳолдир. Лекин шунга қарамасдан, бу борада йиллар давомида бир қатор муаммолар тўпланиб қолганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Маълумотларга кўра, бугун республикамиз бўйича 8210 маданий объектлари мавжуд бўлиб, улардан 167 дан ортиғи таъмирга муҳтож экан. Бугун моддий маданий мерос ва археология объектларини реставрация ва консервация қилиш учун мутахассислар етишмайди, уларни тайёрлайдиган таълим муассасаларида юқори малакали педагоглар ҳам кам. Таъмирлаш-тиклаш ва консервация бўйича аниқ норматив ҳужжат ҳам ишлаб чиқилмаган экан. Бизнинг ўз мутахассисларимиз, консервация қилиш мактаби бор албатта, лекин янги технологиялар етишмас эди.

    Бундан ташқари, тарихий тепаликларнинг атрофи ҳимоя деворлари билан ўраб олинмагани, тупроқлари эса маҳаллий аҳоли томонидан қазиб олиниб, ўз шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборилаётгани оқибатида обидаларнинг йўқолиб кетиш арафасида туришига баъзи фуқароларимиз сабабчи бўлмоқда. Айрим ёдгорликлар атрофига маҳаллий аҳоли томонидан чиқиндилар ташлаб кетилмоқда. Афсуски, бундай муаммолар нафақат Тошкент шаҳрида, балки бошқа ҳудудларда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, Бухоро Арки деворининг қулаши, Хўжайли туманидаги Миздакхон комплексидаги Мазлумхон сулув қабристони авария ҳолатига келиб қолганлиги, хусусан, ички томонига ёмғир ўтиб ўртадаги икки гумбаз ғиштлари қулаб тушганлиги сабаб атрофида айланиб юриш имкони йўқ. Мақбаранинг кириш қисми ҳам қулаб қолган бўлиб, ичкарига кириш хавфли бўлмоқда.

    Халқимиз ва ҳукуматимиз бу каби муаммоларни эътибордан четда қолдирмасдан, охирги йиллардаги очиқ ва ошкора сиёсатимиз натижасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

    Масалан, президент ташаббуси билан Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги қошида маданий мерос департаменти, Маданий мерос объектларини асраш жамғармаси ташкил топди ҳамда текширишлар натижасида кўп муаммолар ўз ечимини топмоқда.

    Улардан бири, бу Корея Республикаси Маданий мерос фонди бевосита Туризм ва спорт вазирлиги, Корея ҳукумати ҳамда Корея Маданий мерос бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон маданий меросини асраш бўйича ODA (Official development assistance) лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа доирасида 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича замонавий биринчи лаборатория ташкил этилди, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда 95 та экспонат қайта тикланди. Афросиёб музейидаги деворга битилган расмлар намойиш этилаётган хона таъмирланди. Маълумот учун, лойиҳа доирасида Ўзбекистондан 6 нафар мутахассис музей бойликларини реставрация қилиш услубларига ўқитилди.

    Бундан ташқари, 2022 йилдан маданий мерос объектларини реставрация қилишда Эрон ва Туркия давлатлари билан ҳамкорлик қилиш, тажриба ўрганиш ҳамда маҳаллий усталарнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш каби тизим йўлга қўйилиши бизни албатта қувонтирди.

    Хулосада фахрланиб айтиш керакки, маданий меросимиз нафақат юртимизнинг бебаҳо мероси ҳамда имижини кўрсатувчи омил, балким бутун инсоният бойлигидир. Хориж экспертларининг фикрича, «бу ноёб дурдоналар буюк инсонлар томонидан яратилган бўлиб, улар ҳеч қачон такрорланмайди».

    Усарова Ф.Х. ЎзР Фанлар академияси  ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори в.в.б., сиёсий фанлар номзоди, катта илмий ходим

    21.04.2022, 14:25   Изоҳ (0)   17712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзим учун ҳам бу янгилик бўлди». Шавкат Мирзиёев Амир Темур мудофаа мероси ҳақида гапирди

    21.04.2022, 14:06

    «Мен Муроджон Азимовга Тошкентни кўрсатиб, ҳоким қилиб олиб келдим» — Шавкат Мирзиёев

    21.04.2022, 13:52

    Тошкентда Hyundai Sonata ЙПХ ходимини уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

    21.04.2022, 13:22

    Ўзбекистонда 22 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    21.04.2022, 13:09

    «Яширмайман, мен пул билан келдим». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифини Кўкдала туманидан бошлади

    21.04.2022, 12:58

    Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани яна ўзгаришсиз — йиллик 17 фоиз даражасида қолдирди

    21.04.2022, 12:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.