Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» Ла Лиганинг 33-турида «Осасуна» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувда «Реал» икки бор пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ Карим Бенземанинг йўлланган зарбаларини дарвозабон бартараф этишга муваффақ бўлди.

34 ёшли ҳужумчи сўнгги 16 йилда Ла Лиганинг бир ўйинида иккита пенальтини ноаниқ амалга оширган илк футболчига

2 - Karim Benzema 🇫🇷 is the first player to miss two penalties in a LaLiga game since Raúl Tamudo 🇪🇸 against Betis in April 2006. The Frenchman is also the Real Madrid player to have missed the most penalties in a LaLiga campaign since at least 2005/06 (4/11). Unusual. pic.twitter.com/uzFYOsdd2E

— OptaJose (@OptaJose) April 20, 2022

Бензема мазкур статистика ҳисобланиши бошланган 2005/06 йилги мавсумдан буён Ла Лигада мадридликлар сафида энг кўп пенальтидан фойдалана олмаган футболчига

2 - Karim Benzema 🇫🇷 is the first player to miss two penalties in a LaLiga game since Raúl Tamudo 🇪🇸 against Betis in April 2006. The Frenchman is also the Real Madrid player to have missed the most penalties in a LaLiga campaign since at least 2005/06 (4/11). Unusual. pic.twitter.com/uzFYOsdd2E

— OptaJose (@OptaJose) April 20, 2022

Карим Ла Лигада бир ўйинда иккита пенальтидан фойдалана олмаган «Реал» тарихидаги илк футболчи бўлди. Бензема сўнгги 5 та пенальтидан 3 тасини ноаниқ амалга оширди. Бунга қадар у дастлабки 21 та 11 метрлик жарима зарбасининг барчасини голга айлантирганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар