Футбол бўйича Италия Кубогининг ярим финал жавоб баҳсида «Ювентус» 20 апрель, чоршанба куни «Фиорентина»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Федерико Бернардески ҳисобни очди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Данило ўйинга нуқта қўйган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа туринликлар иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонган ҳолда, Италия Кубоги финалига йўл олди. «Ювентус» ҳал қилувчи баҳсда «Интер»га қарши ўйнайди. Финал 11 май куни бўлиб ўтади.
Италия Кубоги
Ярим финал, жавоб ўйини
20 апрель, чоршанба
«Ювентус» — «Фиорентина» 2:0
Голлар: 1:0 – 32 Бернардески, 2:0 – 90+4 Данило.«Ювентус»: Перин, Де Шилё (Куадрадо, 79), Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Данило, Рабьо, Закария, Бернардески (Кьеллини, 82), Мората (Дибала, 66), Влаҳович (Кин, 82).
«Фиорентина»: Дронговски, Венути (Калехон, 69), Мартинес, Игорь Жулио, Бираги, Данкан (Мале, 79), Иконе (Пионтек, 79), Торрейра (Амрабат, 46), Сапонара (Соттил, 63), Артур, Гонсалес.
Огоҳлантиришлар: Де Шилё (45), Мартинес (72).
Дастлабки ўйин — 1:0.
Изоҳ (0)