Оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) WBC вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайтга (28-2, 19 КО) қарши жанг олдидан ўзининг режалари борасида гапирди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Диллиан Уайтни мағлуб этаман. Биринчи рақам сифатида ҳам, иккинчи рақам сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Боксдаги маҳоратим Уайтникидан юқори. Январдан буён жангга тайёрланиш учун бор кучимни сарфладим. Қолганини тақдир ҳал қилади.Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт ўртасидаги жанг 23 апрель куни (Тошкент вақти билан 24 апрелга ўтар кечаси) Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.Биринчи раунддаёқ уни ерга йиқитишим ҳеч кимга сир эмас. Рингга чиқиб, бомба ташлашни бошлайман. Аренадаги 90 минг томошабин ҳақиқий шоу гувоҳи бўлади. Унга кучли зарба бераман ва ҳаммаси тугайди, деб умид қиламан.
Тайсон Фьюри, боксчи
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри бундан аввалги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди. Диллиан Уайт эса сўнгги жангини 2021 йил март ойида Александр Поветкинга қарши ўтказган ва 4-раундда россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.
Аввалроқ Тайсон Фьюри ирландиялик наркомафияга алоқадорлиги учун қамоққа олиниши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)