«Милан» жамоаси янги хўжайинлар қўлига ўтганидан сўнг трансферлар учун катта пул сарфламоқчи.
Баҳрайннинг Investcorp инвестицион компанияси «Милан» футбол клубини 1 миллиард еврога сотиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Milannews нашрининг хабарига кўра, баҳрайнлик инвесторлар ёзги трансфер ойнаси учун 300 миллион евро ажратиши мумкин.
Миланликлар «Аякс» ҳужумчиси Себастьян Аллер, «Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку, «Рома» хавбеки Николо Заниоло ва «Монако» футболчиси Орелен Тчуаменига қизиқиш билдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)