Ўзбекистон Кубоги 3-тур доирасидаги «Арал Самали»—«Андижон» учрашуви ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, «Андижон» молиявий қийинчиликлар сабаб 20 апрель куни Нукусда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин бора олмайди. Андижонликлар бу борада ПФЛга расмий хат тақдим қилган ва жамоанинг сафарга чиқа олмаслигини билдирган.
Шу сабабли 3-тур доирасида «Андижон» жамоасига техник мағлубият ёзилади.
Айни вақтда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ва ташкилот делегацияси Андижонда бўлиб турибди.
Ортда қолган 2 турдан сўнг «Андижон» 4 очко билан E гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. «Арал Самали» эса бирорта очко жамғармаган ҳолда 4-поғонани банд этиб турибди. «Сўғдиёна»да 4 очко мавжуд бўлса, «Янгиер» 3 очкога эга.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)