2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 203,7 минг туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонда 2021 йилда қайд этилган туғилишлар сони 1991 йилда қайд этилган туғилишлар билан солиштирилганда эса 25,1 фоизга ошган.
Аввалроқ 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишига етгани, доимий аҳоли сони Самарқанд вилоятида энг кўп — 4 049 900 киши, Сирдарё вилоятида эса энг кам — 883 100 кишини ташкил этаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)