• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурияда байрам, тасаввурларни кунпая-кун қилган Турсунойлар, талабалар сони бўйича Германиядан, врачлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетган Ўзбекистон. Ўзбек матбуоти 19 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 19 апрель, сешанба

    «Қизил Ўзбекистон» ва «Ёш ленинчи» каби марказий газеталар 1932 йил 19 апрель куни чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 19 апрель, пайшанба

    Советлар мамлакати асосчиси Ленин туғилган кун яқинлашмоқда, шу боис ўзбек совет газеталари саҳифаларида «доҳий»га бағишланган мадҳиялар кўпайиб қолган. «Қизил Ўзбекистон»даги «Ленин ғояларининг буюк ҳаётбахш кучи» материалида, жумладан, шундай дейилади:

    «Барча совет республикалари сингари Совет Ўзбекистони ҳам ленинча миллий сиёсат ғалабаси туфайли гуллаб-яшнаган республикага айланди, Советлар мамлакатининг Шарқдаги машъали бўлиб қолди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ўз саноати ва қишлоқ хўжалик маҳсулотини чет мамлакатларга чиқармоқда. У дунёдаги 52 мамлакатга, жумладан, чет эл Шарқи мамлакатларидан 13 тасига маҳсулот юбориб турибди.

    Ўзбекистон ёппасига саводхон республикадир. Ўзбекистон ҳар 10 минг аҳолига ҳисоблаганда студентларнинг сони жиҳатдан Шарқдаги капиталистик мамлакатлардангина эмас, балки Франция, Германия Федератив Республикаси, Италия сингари тараққий этган капиталистик мамлакатлардан ҳам ўзиб кетди, врачлар билан таъмин этилиш жиҳатидан эса АҚШ, Англия ва Франциядан ўзиб кетди. Буларнинг ҳаммаси бутун дунё халқларининг йўлбошчиси ва устози В.И.Ленин улуғ ғояларининг амалга оширилаётганининг ёрқин самарасидир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    Сиёсий тадбирлар Лениннинг туғилган куни билан кифояланиб қолаётгани йўқ — Москвада Комсомолнинг 14-қурултойи давом этмоқда. Унда Ўзбекистон ёшлари иттифоқи раиси М.Иброҳимов ҳам нутқ сўзлаган. «Ёш ленинчи» газетаси босган нутқда, жумладан, шундай дейилади:

    «Ўсал кишилар тўрт йил муқаддам, ҳатто, хотин-қизларнинг пахта териш машинасини эгаллаб олиш учун оммавий ҳаракатини ташил этиш йўлидаги уринишлардан кулган, буни хаёлпарастлик деб атаган эдилар. 1958 йилда бизда фақат Турсунойнинг ўзи пахта териш машинасини бошқарган бўлса, ҳозир 3 мингдан кўпроқ қиз бошқармоқда. Қизларнинг пахта териш машинасини эгаллаб олиш йўлидаги ҳаракати катта сиёсий аҳамиятга эга бўлган ишга айланди. Бу ҳаракат эски урф-одатлар ва анъаналарни, Шарқ хотин-қизлари ҳақидаги нотўғри фикрлар ва тасаввурларни кунпая-кун қилмоқда».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    Газлида Ўзбекистонда кучли газ саноатини вужудга келтиришнинг йўллари муҳокамасига бағишланган «илмий-техник сайёр сессия» очилган. Тадбирга бағишланган «Зангори оловни забт этувчилар» хабари шундай бошланади:

    «Саноат йўли билан ишга туширилган Газли кони уч ой ичида Ўзбекистон ва Қозоғистонга 60 миллион кубометр табиий газ берди. Қизилқумдаги бу коннинг қуввати бир йилдан кейин 25 баравар ортади. Ҳозирги вақтда Газлидан шимол томонга жаҳонда энг катта Бухоро—Урал газ қувурининг биринчи тармоғи ётқизилди. Бу гигант зангори олов магистралининг қурувчилари қувурни Челябинск томонга ўтказиш учун Устюрт платосига ҳужум қилмоқдалар. Етти йилликнинг охирига бориб, газ қувурининг Свердловскка борадиган иккинчи тармоғи қурилиб бўлгандан кейин Газли мамлакатга йилига 21 миллиард кубометрдан ортиқ Бухоро гази берадиган бўлади. Бу миқдор шартли иссиғлиқ бирлиги жиҳатидан учта Братск ГЭСининг қувватига тенг бўлади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу сафарги хориж хабарлари асосан позитив. Масалан, улардан бири «Сурия Араб Республикасининг миллий байрами» деб аталади:

    «Сурия халқи ажнабий қўшинлар Сурия территориясидан эвакуация қилинган куннинг 16 йиллигини нишонламоқда. Эвакуация куни байрам қилиниши муносабати билан 17 апрель куни Дамашқда ҳарбий парад ўтказилди. Сурия Араб Республикаси президенти Нозим Қудсий, янги ҳукуматнинг бошлиғи Аҳмад Башир Алазмий ва унинг кабинет аъзолари парадда ҳозир бўлдилар.

    Сурия қуролли кучларининг бош қўмондони генерал Заҳриддин Дамашқ радиоси орқали армияга ва Сурия халқига мурожаат қилиб, Сурия халқи оккупантларга қарши курашда катта қурбонлар бериб қўлга киритган ғалабаларни эслатиб ўтди ҳамда араб халқларини бирлик учун ва арабларга қарашли ҳамма территорияларни батамом озод қилиш учун курашда ўз сафларини маҳкамроқ жипслаштиришга чақирди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 19 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 19 апрель, якшанба

    Ўзбекистонда 1992 йилнинг 19 апрель куни марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир: 

    • Машинада Маккага борган наманганликлар, Фаластин масаласига муносабат, мухолифатчини раҳбарликка тайинлаган Ислом Каримов. Ўзбек матбуоти 18 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Мингбулоқда ишлатилган танклар, Тошкент трамвайида бомба олиб юрганга 20 сўм жарима, «Ерда жаннат барпо этган зот»нинг юбилейи. Ўзбек матбуоти 17 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Бекор юрган ҳўкизлар, Навоий урани эвазига 100 минг халта конфет, Ўзбекистон келажагига доир 1992 йилги башоратлар. Ўзбек матбуоти 16 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    19.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   73648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.