Наманган вилоятида ўқишини кўчириб беришини айтиб, бир неча талабани чув туширган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 17 март куни Норин туманида яшовчи Қирғизистоннинг Ўш давлат университети 2-босқич талабаси бўлган аёл (1987 йилда туғилган) ариза билан мурожаат қилган. У 2021 йил сентябрь ва октябрь ойларида Андижон вилоятида яшовчи муқаддам судланган аёл (2001 йилда туғилган) унинг ишончига кириб, ўзи ва бир неча шерикларини ўқишини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириб беришни айтганини маълум қилган. Аёл жами 15,500 долларни олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Фуқаро унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)