Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Оppo компанияси учталик камерага эга ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: GizmoChina

Фото: GizmoChina

Оppо А55s 5G номини олган смартфон HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи, 60 герцли тасвир янгиланиш частотасига ва 480 нит ёруғликка эга 6,5 дюймли IPS-экран билан жиҳозланган. Олд қисмидаги томчисимон қирқимига 8 мегапикселли фронтал камера ўрнатилган.

Смартфон саккиз ядроли Dimensity 700 процессори, 6/8 гигабайтли тезкор ва 128 гигабайтли ички хотира ёрдамида ишлайди. Ички хотирани microSD ёрдамида кенгайтириш мумкин. Операцион тизим сифатида Android 11 нинг ColorOS 11.1 версиясидан фойдаланилган. Хавфсизликка ён томонидаги бармоқ изи сканери жавоб беради.

Қурилма сиғими 5000 мА/соатли аккумулятор билан жиҳозланганига қарамай, у фақатгина 10 ваттли қувватланиш функциясига эга. Орқа камераси 13 мегапикселли асосий датчик ва иккита 2 мегапикселли — чуқурликни ўлчовчи ва макро суратга олишга мўлжалланган датчиклардан иборат.

Смартфон Хитойда 1099 юандан (172 доллар) сотувга чиққан. Ҳозирча унинг бошқа давлатларда ҳам сотувга чиқиш-чиқмаслиги номаълум.

Аввалроқ Honor компанияси Хитойда 5G’га эга ўзининг энг ингичка смартфонини сотувга чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар