Apple компанияси iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max смартфонлари ёрдамида макросуратларни олиш бўйича ўтказилган Shot on iPhone Macro танловини якунлади, деб хабар беради IXBT.
Ўн нафар профессионал сураткашдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати энг яхши суратлар ўнталигини танлаган. Apple ушбу суратлардан ўзининг маркетинг материалларида фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Apple флагманлари автофокусга эга кенг бурчакли камерага эга бўлиб, унга макросуратга олиш функцияси қўшилган.
«Бозорда объектни бундан ҳам яқинроқ кўрсатувчи микроскопик камерага эга бошқа смартфонлар ҳам бор, аммо энди бу суратга олишнинг мутлақ бошқача формати», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)