Интернетда куз ойида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 14 Pro смартфонининг янги рангдаги тасвирлари пайдо бўлди. MyDrivers порталида эълон қилинган рендерларда iPhone қурилмаси тилла (тўқ тусли) ва қирмизи рангларда намойиш этилган.
Шунингдек, суратларда модернизацияга учраган иккиталик қирқимни кўриш мумкин, у барчага таниш бўлган ягона «қош»дан ҳапдорига ва кичик айлана тешикка айланган.
Маълумки, iPhone 14 Pro ўлчами жиҳатидан ўзидан олдинги моделдан катта ва қалинроқ бўлади. Смартфон ўлчамлари — 147,46 х 71,45 х 7,85 миллиметр. Камера модули ҳам бироз катталашади, чунки Apple стандарт 12 мегапикселли датчиклар ўрнига 48 мегапикселли датчиклардан фойдаланишга ўтиши кутилмоқда.
Янги линейкадаги смартфонлар 2022 йилнинг кузида тақдим этилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Бен Гескин исмли таниқли инсайдер ҳапдори кўринишидаги селфи камерага эга бўладиган iPhone 14 тасвирларини 2021 йилнинг октябрида намойиш этганди. Бундан ташқари, iPhone 14 сериясидаги моделларга янги Bionic А16 процессори ўрнатилиши кутилмоқда. Ушбу чип 4 нанометрли техник жараёнда ясалган. Базавий iPhone 14 дан бошқа моделларнинг ҳаммаси учталик камерага эга бўлади.
Изоҳ (0)