Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
«Ўзбекистон–Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.
Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввал президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам тарқалган хабарни асоссиз эканини маълум қилганди.
Изоҳ (0)