Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.
Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, «Толибон» Ўзбекистон хавфсизлигига Афғонистондан ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигини қатъий билдирган.
Изоҳ (0)