Баҳрайннинг Investcorp инвестицион компанияси «Милан» футбол клубини сотиб олиши мумкин, дея хабар қилмоқда Reuters.
Осиё компанияси миланликлар клубига эгалик қиладиган Elliott Management билан музокара олиб бормоқда. Қайд этилишича, лойиҳа 1 миллиард еврога баҳоланяпти.
Investcorp хусусий инвестиция, кўчмас мулк ҳамда кредит ва стратегик капитал бошқаруви билан шуғулланади. Мазкур компания умумий миқдорда 42 миллиард долларлик активларни бошқаради.
Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, тарихда илк бор А Серия клубида Яқин шарқдан бўлган хўжайин пайдо бўлади.
Аввалроқ Англиянинг «Ньюкасл» клубига эгалик қиладиган Саудия Арабистони фонди «Интер»ни сотиб олиш истагида экани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)