«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Премьер Лигаси доирасида «Норвич»га қарши баҳсда (3:2) ҳет-трик қайд этди.
Бу португалиялик футболчи фаолиятидаги 60-ҳет-трик бўлди. Уларнинг 50 таси клуб миқёсида қайд этилган бўлса, яна ўнта терма жамоаси сафида киритилган.
Бу ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланди. Роналдудан кейин 55 та ҳет-трик билан «ПСЖ» форварди Лионель Месси бормоқда.
Криштиану АПЛда учинчи марта бир ўйинда учта гол уришга эришди. Жорий мавсум футболчи «Тоттенҳэм» дарвозасини уч бор нишонга олган бўлса, 2008 йилда «Ньюкасл»га қарши баҳсда ҳам ҳет-трикка эришганди.
Роналду жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида барча мусобақалар доирасидаги голлари сонини 21 тага етказиб олди. Футболчи қаторасига 16 мавсумдан бери 20+ гол урмоқда.
Изоҳ (0)