Килиан Мбаппенинг «ПСЖ»да қолиш ё қолмаслиги футбол оламидан ташқаридагиларни ҳам бееътибор қолдирмаяпти.
Франция президенти Эммануэль Макрон футболчининг «ПСЖ»да қолишини хоҳламоқда. Макрон Мбаппе билан доимий равишда футбол ва бошқа мавзуларда суҳбатлашиб туради, дея хабар беради RTЛ.
Сиёсатчи ва футболчи ўртасидаги яқин алоқалар 2018 йил Елисей саройида Килиан Макронда илиқ таассуротлар қолдирган чоғидан бошланган.
Бундан ташқари президентнинг атрофидагилар 23 ёшли футболчининг Франциядаги президентлик сайловларида Макронни қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
Аввалроқ Мбаппенинг «Реал»га ўтишга рози бўлса йилига 50 миллион евролик маошга эга 5 йилга мўлжалланган шартнома ва 100 миллион евро бонусга эга бўлиши хабар қилинганди. «ПСЖ» эса футболчини ўз сафида олиб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Футболчи эса ҳозирча якуний қарор қабул қилгани йўқ.
Килиан Мбаппе 2021/22 йилги мавсум «ПСЖ» сафида Франция чемпионатида 28 ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)