Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»нинг эҳтимолий мураббийи Эрик тен Ҳаг режаларига кирмайди.
Нидерландиялик мутахассис манкунианликлар бош мураббийига айланадиган бўлса, Роналдудан қутулишга ҳаракат қилади, дея хабар беради Marca.
Тен Ҳаг «қизил иблислар» раҳбарияти билан музокараларда португалиялик унинг ўйин услубига тушмаслиги, уни сотиб юбориш лозимлигини тушунтирган.
Аввалроқ манкунианликлар раҳбариятининг аксарият қисми Криштиану Роналдунинг кетишини хоҳлаётгани хабар қилинганди.
Криштиану Роналду 2021/22 йилги мавсум АПЛда 25 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)