«Милан» Италия чемпионатининг 33-турида «Женоа» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Стефано Пиоли шогирдлари А Серияда кетма-кет 6 ўйиндан буён гол ўтказмай келмоқда. «Россонерилар» сўнгги 6 ўйинида 4 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этди.
Барча ўйинларда Майк Меньян дарвозани қўриқлаган.
Шу тариқа миланликларнинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 11 тага етди: 6 та ғалаба ва 5 та дуранг.
«Милан» А Серияда 33 турдан сўнг 71 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда 69 очко билан «Интер» жойлашган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)