• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Афсонавий боксчи Артуро Гаттини хотирлаб: «Чақмоқ» фаолиятидаги асосий 5 жанг

    ХХ аср охири ва XXI аср бошларининг энг ёрқин боксчиларидан бири бўлган Артуро Гатти 15 апрель санасида туғилган. Асли келиб чиқиши итальян бўлган канадалик агар ҳаёт бўлганида 2022 йилда 50 ёшни қарши оларди. Аммо боксчи бундан 13 йил аввал, 2009 йилда жумбоқли тарзда вафот этган. Икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони фаолияти давомида жуда кўплаб жанглар ўтказган, шулардан тўрттаси эса ўз вақтида «йил жанги» деб топилган. «Чақмоқ» (Гаттининг лақаби шундай) таваллуд топган сана муносабати билан қуйида ана шу ва бошқа жанглар ҳақида сўз юритилади.

    Артуро Гатти — Габриэль Руэлас

    • Жанг санаси: 1997 йил 4 октябрь;
    • Жанг мақоми: Гатти иккинчи енгил вазн тоифасида (59 кг гача) учинчи марта IBF камарини ҳимоя қилади;
    • Боксчиларнинг жанг вақтидаги рекордлари: Гаттти —28 ғалаба, 1 мағлубият, Руэлас — 44 ғалаба, 3 мағлубият;
    • Жанг натижаси: Гатти бешинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонади;
    • Мукофотлар: Ring журналига кўра, йилнинг энг яхши жанги ва энг яхши нокаути деб топилади.

    1997 йилнинг 4 октябрида иккинчи ярим енгил вазн тоифасида IBF камари соҳиби Артуро Гатти ва мексикалик Габриэль Руэлас ўртасида жанг бўлиб ўтади. Биринчи раунддан бошлаб кураш қизғин тус олади. Руэлас тоза жанг қилмайди ва белдан пастга зарба бергани учун икки марта огоҳлантирилади. Тўртинчи раундга келиб, боксчилар кучли зарбалар билан алмашади. Руэлас оверҳендни ўтказиб юборса ҳам, кучли апперкот билан жавоб қайтаришнинг уддасидан чиқади.

    Бешинчи раундда зарбаларнинг деярли ярми апперкотлар ҳиссасига тўғри келади. Боксчилар том маънода бир-бири билан пешона уриштиради, зарбалар алмашинуви давом этади. Бошида Руэлас аниқроқ ҳаракат қилган бўлса, кейинроқ Гатти мексикаликнинг жигарига бир неча бор мушт тушириб, вазиятни ўзгартирди. Шу тариқа Руэлас ўнг қўлини пастга туширишга мажбур бўлади, Артуро эса бундан фойдаланиб қолиб, рақибининг тумшуғига зарбалар комбинациясини йўллайди, бу эса ўз навбатида нокаутга олиб келади.

    Артуро Гатти – Трейси Паттерсон

    • Жанг санаси: 1995 йил 15 декабрь;
    • Жанг мақоми: Паттерсон иккинчи ярим енгил вазн тоифасида (59 кг) 1 марта IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилади
    • Боксчиларнинг жанг вақтидаги рекордлари: Гатти — 23 ғалаба, 1 мағлубият, Паттерсон — 53 ғалаба, 3 мағлубият.
    • Жанг натижаси: Гатти ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонади.

    Бу Артуро Гатти учун фаолиятидаги биринчи чемпионлик жанги бўлади. У Флойд Паттерсоннинг асраб олинган ўғли Трейси Паттерсонга қарши рингга кўтарилади.

    Жанг канадалик боксчи учун ниҳоятда оғир кечади. У узоқ масофадан ҳаракат қилишга уринади, Паттерсон эса зарбалар учун қулай вазият пойлайди. Иккинчи раундда даъвогар чемпионни қулатади, аммо Паттерсон ўрнидан туради, жанг охиригача ташаббус қўлдан қўлга ўтиб туради.

    12 раундлик жанг якунида ҳакамлар устунликни Паттерсон эмас, балки фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлган Гаттининг фойдасига беради.

    Артуро Гатти — Микки Уорд (2-жанг)

    • Жанг санаси: 2002 йил 23 ноябрь;
    • Жанг мақоми: рейтинг жанги;
    • Боксчиларнинг жанг вақтидаги рекордлари: Гатти — 34 ғалаба, 6 мағлубият, Уорд — 38 ғалаба, 11 мағлубият;
    • Жанг натижаси: Гатти ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонади.

    Биринчи жангдаги баҳсли натижадан (Микки очколар эвазига ғалаба қозонади) сўнг, боксчилар ўша йилнинг ўзидаёқ реванш ўтказишга келишиб олади. Беллашув Ring журнали талқинига кўра йилнинг энг яхши жанги ва раунди (тўққизинчи) учун мукофотларни олган биринчи тўқнашувга нисбатан оддийроқ тус олади.

    Артуро бутун жанг давомида усталик билан ҳаракат қилиб, Уордни ўзига яқинлаштирмайди ва деярли барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилади. Учинчи раундда канадалик Уордни йиқитиб, унинг қулоқ пардасига зарар етказишга ҳам муваффақ бўлади.

    Ўз навбатида Гатти ҳам жароҳатларсиз қолмайди, беллашувнинг иккинчи ярмида қўлини жароҳатлаб олади.

    Артуро Гатти — Микки Уорд (3-жанг)

    • Жанг санаси: 2003 йил 7 июль;
    • Жанг мақоми: рейтинг жанги;
    • Боксчиларнинг жанг вақтидаги рекордлари: Гатти — 35 ғалаба, 6 мағлубият, Уорд — 38 ғалаба, 12 мағлубият;
    • Жанг натижаси: Гатти ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонади;
    • Мукофотлар: Ring журналига кўра йилнинг энг яхши жанги.

    Ушбу жангдан олдин Гатти олийжаноблик кўрсатади. У ўз вакилларига Уорд хоҳлаган гонорарга рози бўлишини айтади. Артуро қўлқопларини михга илмоқчи бўлган Микки билан дўстлигини жуда қадрларди. Натижада Уорд фаолиятидаги энг катта гонорарга эга чиқди — уч миллион доллар.

    Тўқнашувнинг ўзи иккинчисига жуда ўхшаш тарзда ривож олди. Аммо бу сафар Гатти учинчи раундга келиб, ўнг қўлини синдириб олди, тўртинчи раунддан то жанг охиригача фақат чап қўли билан бокс тушади. Уорд ҳатто олтинчи раундда рақибини нокдаунга туширишга ҳам муваффақ бўлганди, аммо бу ғалаба қозониш учун етарли бўлмайди.

    Тоза жеблар ва ўз вақтида йўлланган ён тарафлама зарбалар Гаттининг ушбу жангда ҳам, трилогияда ҳам ғалаба қозонишига замин яратади.

    Артуро Гатти — Томас Дамгаард

    • Жанг санаси: 2006 йил 28 январь;
    • Жанг мақоми: иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) вакант қолган IBF чемпионлик камари учун
    • Боксчиларнинг жанг вақтидаги рекордлари: Гатти — 39 ғалаба, 7 мағлубият, Дамгаард — 37 ғалаба, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган;
    • Жанг натижаси: Гатти 11-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонади.

    Агар қуйида сўз борадиган уч жиҳат ҳақида гап бормаса, Гаттининг бу ғалабаси ҳам аввалгиларидан унчалик фарқ қилмайди.

    Бу Артуронинг спорт фаолиятидаги сўнгги ғалабаси бўлиб, у бир йил ўтиб, икки оғир мағлубиятдан сўнг ринг билан хайрлашади.

    Унга даниялик енгилмас Томас Дамгаард рақиблик қилади, у жангга 37 та ғалаба билан келган эди.

    Бу Гаттининг иккинчи ярим ўрта вазн тоифасидаги иккинчи жанги бўлади. Артуро учун ғайриоддий вазн тоифасига биринчи юриш 2001 йилда Оскар де ла Ҳоядан бешинчи раунддаги оғир мағлубият билан якунланганди.

    Албатта, Дамгаард бу вазн тоифаси етакчилари учун унчалик жиддий рақиб эмасди, ҳатто калтакланган ва чарчаган Гатти ҳам тезлик ва техника бўйича рақибига нисбатан катта устунликка эга бўлган. Бироқ даниялик характер кўрсатиб, рақибига яхши қаршилик кўрсатди ва унга бир нечта муносиб зарбалар ҳам берди.

    Аммо айнан Гаттининг зарбалари жанг натижасини ҳал қилиб берди. 11-раундга киришдан олдин данияликнинг юзида, «онажон, мени бу ердан олиб кетинг», деган жумлаларни ўқиш қийинчилик туғдирмасди. Ва ҳақиқатан ҳам уни олиб кетишса ёмон бўлмасди. Толиққан боксчи раунд бошида ҳакамнинг буйруқларига эътибор бермай, қоидани ҳам бузди. Раунднинг иккинчи ярмида эса Гатти уни ўнг томондан кучли зарбалар билан шунчалик «сийладики», сўнгги сонияларда Дамгаард бўрон вақтида кемадаги денгизчидек ринг атрофида гандираклаб юрарди, натижада эса ҳакам тўқнашувни тўхтатишга мажбур бўлади.

    Мавзуга доир: «Ишончим комил, уни ўлдиришган». Афсонавий боксчи Артуро Гаттининг жумбоқли ўлими ҳақида

    15.04.2022, 23:51   Изоҳ (0)   29926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тэмми Абраҳам «Рома»да Тотти ва Жеконинг натижасини такрорлади

    15.04.2022, 22:02

    Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» ўзида «Сурхон»ни енга олмади, «Қўқон-1912» Фарғона дербисида йирик ғалабага эришди

    15.04.2022, 20:23

    Муҳаммад Салоҳ ўзи қарши ўйнаган энг кучли дарвозабонларни санаб ўтди

    15.04.2022, 19:08

    АПЛ жамоасида 9 йилдан бери ишлаб келаётган мураббий истеъфога чиқарилди

    15.04.2022, 18:09

    «Рома» — Еврокубокларда курашни давом эттираётган ягона итальян клуби

    15.04.2022, 17:32

    «Барселона» етакчиси Педри жиддий жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

    15.04.2022, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.