Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида «Жигули» ҳайдовчиси итини машина тепа қисмидаги юкхонага боғлаб, қаергадир олиб кетаётгани тасвирланган суратлар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.
Ҳолат Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль эгаси (ҳайдовчи) Пискент туманида яшовчи 43 ёшли Б.З. экани маълум бўлган.
У билан ўтказилган суҳбат давомида, бошқа уйга кўчаётгани муносабати билан буюмлари кўп бўлгани ва ёлғиз қолдирмаслик учун итни шу кўринишда олиб кетганини айтган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Б.З. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштириб, қонуний чора кўриш учун судга юборилди.
Аввалроқ Оҳангаронда ИИБ ходимлари ҳайвонларни отиб ўлдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)