• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллатлар лигасидан чиқаман деб пўписа қилаётган Япония, Турсунойга эргашган тожик қизлари, Саудияга йўл олган Каримов. Ўзбек матбуоти 13 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сони муқоваси

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сони муқоваси

    90 йил аввал. 13 апрель, чоршанба

    Компартия Фарғона шаҳар қўмитаси ҳамда шаҳар касаба союзи шўролари «фикр тарқатувчиси» ҳисобланган «Коммуна» газетаси (ҳозирги «Фарғона ҳақиқати»)нинг 1932 йил 13 апрель сони, ҳар доимгидек, танқид ва чорловларга тўла. Масалан, «Фарғона районидаги... ‘Ер урам’ колхозида... уловлардан фойдаланиш, баҳолаб ишлаш ва дангасаликларга қарши кўрилатурғон чораларнинг йўқлиғи сабабидан бригадалар бузилиб, яна бирга қўшилиб ишлаш олдида турадилар. Колхознинг кўклам ишлари тошбақа суръати билан бормоқдаким, бу аҳвол колхозни план бажарилмаслик хавфи олдиға қўяди».

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Каримов ва Аҳмедов ўртоқларнинг «Терим пуллари тезликда ундирилсин» сарлавҳали хатида эса бундай дейилади: «Ёрмозор дашт маҳалласида вақтли терим ва заём пулларидан 2085 сўм ундириш лозим эди. Лекин пул ундиришнинг суст бориб, участка бошлиқлари ишга салқин қараши натижасида, 1031 сўм унди, 1054 сўм ундирилмай қолди. Участка катталари бўлса ‘биз нормани бажардик’ баҳонаси билан ишсиз келадилар. Жамоа ташкилотлари туртиб қўйсин».

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Умумий сарлавҳаси «Ярамас ҳайдаш кутгандек ҳосил бермайди» бўлган 2-саҳифа ҳам асосан қолоқ колхозлар танқидига бағишланган. Масалан, Лагандаги ҳайдаш ишлари «уятли равишда бажарилаётгани» таъкидланади. Валик жамоасидаги «Қизил батрак», «Қизил ғайрат» каби колхозларда «баҳолаб ишлаш асосан йўлга қўйилмагани», «колхозчилар ўртасида социал кимўзар зарбдорчилик ишлари мутлақо йўқ»лиги боис «ҳар куни 10 лаб, 8 лаб колхозчилар ишга чиқмасдан, ўз ишлари билан овора» эканлигини қораланади.

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг асосан хориж хабарларига ажратилган сўнгги саҳифаси маҳаллий фаолларнинг эътирозли чиқишларидан қутулиб қололмаган. «Жўйдам қишлоғидаги биринчи босқич мактаби муаллими Исматилла Ўринов ҳар куни дарс вақти талабаларга дарс бермасдан, ўз иши билан машғул бўлиб юради. Дарсга келган талабалар муаллимни кутиб ўтириб, вақтини бекорга ўтказиб кетишлари орқасида талабаларнинг кўпи мактабдан безиб кетаётир. Исматиллани хоҳлаган вақтида дарс бериб, хоҳламаса ўйнаб юриши орқасида ҳалига қадар ўқув планининг 50 проценти ҳам бажарилмаган. Бу хушёқмас муаллимга маориф шуъбаси бир назар солиб қўйсин», — дейилади Ўртоқ деб имзо чеккан мухбирнинг «Ўринов ўқитиш ўрнига ўйнаб юради» деган хабарида.

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Хориж Буюк тушкунликдан ҳамон азобда: «Капиталист мамлакатларидаги инженер-техниклар ўртасида ишсизлар сони кун сайин кўпаймоқда. Яқинда Нью-Йорк шаҳар идораси, расходлар камайганлиги муносабати билан, инженер ва техниклардан 1000 кишини ишдан бўшатиш тўғрисида қарор чиқарди»; Испания 1936 йилга бориб фуқаролар урушига айланадиган зиддиятлар ичида: «Испанияда иш ташлаш ҳаракати кенгайиб бормоқда... Малагада ишсизлар ва уларга қўшилган ишчилар помешчикларнинг мулкларини ўз қўлларига олдилар... Малагада сиёсий маҳбуслар қўзғалиб, қоровулларни қуролсизлантирдилар, турмага ўт қўйдилар»; Кашмир ва Варшава нотинч — намойишчилар полиция билан тўқнашган.

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Коммуна» газетасининг 1932 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Лекин энг асосий мавзу — Япониянинг Хитойга босқини. «Хитой маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтда Шанхайда 65 минг япон аскари, 60 зирҳли автомобиль ва 160 ҳарбий аэроплан бор», дейилади бир хабарда. «Япониянинг сиёсий ва ҳарбий доираларида Япониянинг Миллатлар иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги оқим кучаймоқда, чунки Миллатлар Иттифоқи гўё Шанхайдан япон аскарларининг чиқарилувини ва Манчжурия масаласининг ҳал қилинувини талаб қилаётган эмиш. Япония империализмасининг бу қадами — Хитойда янги ҳаракатлар учун ўзи йўл очиш истаги борлигини кўрсатади», дейилади «Япония Миллатлар иттифоқидан чиқиш билан пўписа қилмоқда» деган бошқа бир хабарда.

    60 йил аввал. 13 апрель, жума

    СССР раҳбарияти 1962 йили иттифоқ таркибидаги Ўрта Осиё республикалари — Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонни алоҳида «йирик иқтисодий район»га ажратган. Апрелда бу республикаларнинг бош газеталари қўшма махсус сонлар чиқарган. «Қизил Ўзбекистон»нинг «Советтик Киргизистан», «Тожикистони Совети» ва «Совет Туркменистани» билан биргаликдаги махсус сони 13 апрелда босмадан чиққан. Газета муқовасининг ўзи алоҳида бир асар, унинг бир чеккасида шоир Уйғуннинг «Дўстлик қўшиғи» шеъри. Унда шундай сатрлар бор: «Туркман, тожик, ўзбек, қирғизу қозоқ, — Бир ака-укадай меҳрибон, иноқ. Ҳаммаси жонажон, бари иттифоқ. Бари бир мактабдан олмишдир сабоқ. У мактаб Россия, Ленин мактаби!..».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Бу вақтга келиб Ўрта Осиё йирик иқтисодий районини координациялаш ва планлаштириш кенгаши ходимлари минтақанинг саноат, қурилиш ва транспортдаги аҳволини ҳар тарафлама ўрганишни бошлаган эди. Газетада ўша ўрганишлар билан боғлиқ материаллар бисёр. Иқтисодиёт фанлари номзоди Калякиннинг «Иқтисодий районимизнинг машинасозлиги» мақоласида шундай дейилади: «Машинасозларимиз етти йиллик пландаги энг муҳим вазифалардан бирини бажаришга, яъни, 1965 йилда пахта ҳосилининг 70 процентини машиналар билан териб олишга муносиб ҳисса қўшишлари лозим». Ўзбекистон Халқ хўжалиги кенгаши ходими Богдасаров «Ўзбекистон — қардошларга» деб номланган материалида ўша вақтда Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон пахта далаларида жавлон ураётган ва «Ташселмаш» заводида ишлаб чиқарилган «ХВС-1, 2» пахта териш машиналарини «дунёда энг мукаммал» деб таърифлайди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Дўстлик! Биз ҳар бир қадамда ана шу дўстликнинг иссиқ ҳароратини қилиб турамиз. Тожик қиз-жувонлари Турсуной Охунованинг ажойиб ташаббусига қўшилиб, пахта териш машиналари рулини бошқармоқдалар, — деб ёзади тожикистонлик Аминжон Шукуҳий. — Кексаларимиз яхши хотирлайдилар: арзимаган уй-жой деб, бир парча ер деб, ака укани, ука акани ҳалок қилган. Хусусий мулкчилик дўстлик дарахтининг илдиз-илдизига болта урган, миллатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва қардошликни кишанлаб ташлаган эди. Бироқ эндиги авлод учун булар қадимнинг кўнгилсиз хотирасигина бўлиб қолди. Қардош ўзбекларнинг тожикларга Мирзачўл бағридан 50 минг гектар ерни инъом қилиши фақат социалистик замонага хос қудратли дўстликнинг улуғ намойишидир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Амударё нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон ва Туркманистон ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутувчи сув манбаидир. СССР Коммунистик партиясининг XXII съездида Қарши даштларини ўзлаштириш вазифаси қўйилган, бу эса айнан Амударё билан боғлиқ, айни вақтда қўшни республикалар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган катта бир тадбир. Шу сабабли ҳам бу масала газетанинг бирлашган сонида алоҳида ёритилган. «Қизил Ўзбекистон» махсус мухбири С.Нуров ушбу лойиҳа шундай ёзади:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қарши даштларидаги маҳсулдор ерларда 100 га яқин совхоз ташкил этилади, чўлдаги бир миллион гектардан ортиқ майдонда йилига салкам икки миллион тонна ‘оқ олтин’ етиштирилади. Ҳисоб-китоблар даштни ўзлаштириш учун сарфланадиган маблағлар қурилиш жараёнининг ўзидаёқ қопланишини кўрсатиб турибди. КПСС Марказий Комитетининг март Пленумида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари ўртоқ Ш.Рашидов шу ҳақда бундай деган эди: ‘Қарши чўли бамисоли катта хазинадир. Маълумки, ғўзанинг ўсиши учун асосан икки муҳим шарт бўлиши: иссиқлик ва сув бўлиши керак. Қарши чўлида иссиқлик ҳам, сув ҳам республиканинг бошқа ҳар қандай районидагига қараганда кўп. Бу эса, совуқ тушмасдан олдин биринчи сорт пахтани мўл-кўл қилиб олишни таъминлайдиган ишончли шартдир... Фарғона водийсига совет пахтачилигининг дурдонаси деб тўғри ном берилган. Қарши чўли ўзлаштирилганидан кейин бизнинг пахтачилигимиз яна бир ажойиб дурдона билан бойийди’».

    Ўрта Осиё иқтисодий райони халқ хўжалиги кенгашлари ишини координациялаш ва планлаштириш кенгаши раисининг ўринбосари А.Рудиннинг «Ўрта Осиё йирик иқтисодий райони» номли мақоласи — газетанинг шу сонидаги энг асосий материал. Рудин мақоласининг хулоса қисмида «умумиттифоқ меҳнат тақсимотида Ўрта Осиё республикаларининг ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришдаги асосий йўналишлар»ни санаб ўтган — уларни кўриб чиқаркансиз, минтақа биринчи галда арзон хом ашё ва энергетика манбаси сифатида кўрилганини англаш қийин эмас.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 13 апрель, душанба

    Якшанба куни газеталар чиқмайди, шунинг учун «Тошкент оқшоми»нинг душанба сони 11 апрель, шанба куни бўлган асосий воқеалар баёни билан бошланган. Энг асосий янгилик — президент Ислом Каримов шанба куни расмий ташриф билан Саудия Арабистонига жўнаб кетган. «Ислом Каримовни Саудия Арабистони подшоси Фахд бин Абдил Азиз ал Сауд кутиб олди… Кечқурун Саудия Арабистони подшоси ўзининг ‘Ассалом’ қасрида Ўзбекистон Президенти шарафига зиёфат уюштирди... Зиёфатдан сўнг Саудия Арабистони подшоси билан Ўзбекистон Президенти ўртасида ўзаро суҳбат бўлиб ўтди», — дейилади газета хабарида. Қўшимча қилинишича, «кеча (12 апрель куни) куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов ва Ўзбекистон делегацияси аъзолари Макка шаҳрига йўл олган».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Шанба куни яна бир эътиборга молик тадбир бўлган — Ўзбекистон бош вазири Абдулҳошим Муталов матбуот анжумани ўтказган. Унда журналистлар «Ўзбекистоннинг 21 миллион аҳолисини кийинтириш, уни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида белгиланаётган чора-тадбирлардан бохабар бўлган». Материалда, жумладан, Ўзбекистоннинг ўша даврдаги эҳтиёжларига доир рақамлар келтирилган: «6,2 миллион тонна дон республикамизнинг йиллик эҳтиёжидир. Шундан 4 миллион тоннаси ун қилинади. 550 минг тонна қанд-шакар, 450 минг тонна гўшт, 19 минг тонна сут, 53 минг тонна маргарин, 73 минг тонна сариёғ, 50 минг тонна гўшт консервалари, 35 минг тонна турли ёрмалар, 315 минг тонна гуруч, 31 минг тонна чой ишлатамиз, 300 миллион дона сигарет чекамиз ва ҳоказо». «Тошкент оқшоми» мухбири Солиҳ Ёқубовнинг ёзишича, «матбуот конференцияси охирида бундай ошкора мулоқот-учрашувларни келгусида мунтазам равишда ўтказиб туриш ҳақида сўз борган».

    Тошкентда апрель бошидаги энг шов-шувли воқеалардан бири — шаҳардаги айрим дўконларда сутнинг оширилган нархда (бир литри 4 сўм 63 тийиндан) сотилгани. Аҳвол шу қадар жиддийки, бу масала ҳатто президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасида ҳам муҳокама қилинган. Айбдорлар қаттиқ жазоланган: тўртта дўкон мудири, Чилонзор озиқ-овқат идораси директори ишдан ҳайдалган, яна бир қатор масъулларга қатъий ҳайфсанлар эълон қилинган. Ўз навбатида, «бу ҳолларни ўғрилик деб баҳолаш қийин», дейди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдурашид Раззоқов. «Чунки ортиқча нархда сотилган сут учун харидорлар тўлаган пулларнинг ҳаммаси давлат бюджетига келиб тушган». Ўзи нега сут қиммат сотилган? Биринчидан, нарх-наво кун эмас, соат сайин ўзгараётган замон эмасми — шаҳардаги 350 дўконнинг барини огоҳлантиришга улгуришмаган. Иккинчидан, накладнойда сутнинг улгуржи нархи 4 сўм 63 тийин деб кўрсатилган — кўпчилик сотувчилар айнан шу рақамни кўриб чалғиган (эмиш).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг бу сонида Тошкент шаҳар трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мухторбек Қодирбеков билан суҳбат ҳам бор. Унинг айтишича, «ҳозир бошқармамизда белгиланган 8043 киши ўрнига 5831 электр транспортчиси меҳнат қилмоқда. Бунинг биринчи сабаби маошнинг етарли эмаслигида». Шунга қарамай, бошқарма фаолиятини қониқарли давом эттиришга ҳаракат қилинган, чунки унинг (трамвай ва троллейбус) «ҳайдовчилари ҳар куни 700—800 минг йўловчини эсон-омон ўз манзилларига етиб олишларига жавобгар» (таққослаш учун, 2021 йилда Тошкентда автобуслар, «маршрутка»лар ва метрополитен воситасида ҳар куни 940—950 минг йўловчи ташилаётган эди — бу, аҳоли сони сезиларли ошганини ҳисобга олмаса, 30 йил аввал трамвай ва троллейбусларнинг ўзи ташиган йўловчилар сонидан бироз кўпроқ, холос).

    Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси ходими Уйғун Шорихсиевнинг «Ибрат олишса бўлмасмикин?» номли материалида у ишлайдиган идорага шаҳарнинг бир мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчилардан шикоят тушгани, уй олдида тўпланиб қолган чиқиндилар олиб кетилмаётганидан эътироз билдирилгани айтилади. «Эртасига ўша жойга йўл олдик. Қай кўз билан кўрайликки, нари борса икки машина чиқар-чиқмас ахлатлар икки уй орасида тепкиланиб ётарди. Ўша ‘қўлбола’ ахлатхонани ҳам улар (икки ‘дом’даги 192 хонадонда яшовчилар)нинг ўзи бунёд этган». Муаллиф мақола давомида Тошкентнинг батартиб ва эътиборга муҳтож ҳудудларини бирма-бир санаган: «Кечки пайт ‘Олой’ бозори бекатига етиб келдим. Очиғи, метро қурилиши баҳонасида шаҳримизнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Энгельс кўчасидан ҳам файз кўтарилибди».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидан лавҳа

    «02: ҳодисалар, хабарлар» рукни остида берилган «Тезкор гуруҳ — ҳаракатда» мақоласи шундай бошланади: «Тунги соат 20 да шаҳримизнинг ўн битта районидан келган милиционерлар шаҳар автомобиль назорати инспекцияси олдидаги майдонда сафга турдилар. Улар шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг муовини Турсунхон Худойберганов буйруғи билан гуруҳларга бўлинишди...». Материалда тунда юз берган ЙТҲ ва ўғриликлар тафсилотлари, «саёқлар» билан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз боради. Масалан, Куйбишев райони (ҳозирги Мирзо Улуғбек тумани)даги Луначарский (ҳозирги Буюк Ипак йўли) кўчасида маст ҳайдовчи «ГАЗ-52» юк машинасини дарахтга бориб ургани оқибатида машина ичида бўлган 40 ёшли икки киши ҳалок бўлган, 39 ёшли ҳайдовчининг ўзи эса тирик қолган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидаги янгиликлар устуни

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 13 апрель сонидаги янгиликлар устуни
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    Мавзуга доир:

    • «Қизил Ўзбекистон»га чиққан Ал Капоне, биринчи Космонавтика куни, 95 фоизи машинада териладиган пахта. Ўзбек матбуоти 12 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    13.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   63947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.