«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида «Ал-Виҳдат»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда икки хил бўлим гувоҳига айландик, иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Рақиб тўпни яхши назорат қилишини билардик, шу сабаб яхши ҳимояланишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда асосий омиллардан бири шу бўлдики, рақиб футболчилари чарчаб қолди, бизда эса захира футболчилари ўйинни кучайтиришга ҳисса қўшди. Бу орқали ғалабага эришдик ва бундан хурсандмиз.«Насаф» 2-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда E гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Қаршиликлар 3-турни 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси «Ал-Файсали»га қарши ўтказади.Гуруҳдаги кейинги ўйинда қай этиладиган дуранг натижа «Насаф»га қўл келиши мумкинлиги ҳақида
Ўйинлар энди бошланяпти, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Олдинда яна 4–5 та ўйин бор, ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)