Апрель ойига келиб электромобилларни қувватлантириш шохобчалари Ўзбекистоннинг етти вилоятида мавжуд. Бу PlugShare иловасида қайд этилган.
Зарядлаш станциялар умумий сони 50 га яқинлашиб қолди, уларнинг асосий қисми Тошкент ва Фарғона водийсида жойлашган. Яна бир нечта станциялар Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида бор.
Станцияларни, асосан, хусусий компаниялар ўз маблағларига турли мақсадларда ўрнатмоқда:
- Маkrо ўз супермаркетлари атрофида тармоқ қурмоқда;
- TokBor компанияларга станцияларни ўрнатиш хизматларини таклиф қилади;
- Меgavatt электромобиллар сотувчиси сифатида инфратузилмани қурмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб ҳар 100 км масофага электр зарядлаш станциялари ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)