Иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар кетма-кет уч ой давомида ўсиб бормоқда. Бу Марказий банк шарҳида қайд этилган (.пдф).
Март ойи охирига келиб нархлар 2021 йил декабрига нисбатан 10 фоизга ошди:
Январь–февраль ойларида нархларнинг ошиши аҳолининг ялпи даромадлари, хусусан, қўшимча тўловлар ва пул ўтказмалари бўйича даромадлар ўсишининг давом этиши билан изоҳланади (2021 йил якуни бўйича аҳолининг реал қийматда 12,1 фоизга ошган эди).
Бундан ташқари, чоракнинг дастлабки икки ойида халқаро ўтказмаларнинг ўсиши 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга юқори бўлди.
Март ойида нархларнинг ошиши, шунингдек, уй-жой сотувчилари кўчмас мулк қийматига валюта рискларини киритиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистондаги янги уйларнинг ўртача нархлари маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)