МДҲ давлатларидан келган туристлар ўртача бир сафар учун 635 долларни сарфлайди. Бу ҳақда ЮНВТО ҳузуридаги Ипак йўли бюроси маслаҳатчиси, ф.ф.н. Шуҳрат Исақулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунда Россия, Украина, Беларусь ва Арманистондан келган сайёҳлар назарда тутилган.
Марказий осиёликлар анча кам сарфлайди — қозоғистонликлар, тахминан, 158,3 доллар, туркманистонликлар 104,6 доллар, қирғизистонликлар 99,3 доллар, тожикистонликлар 60,4 доллар.
Бу ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга саёҳат қилиш муддатининг нисбатан қисқалиги билан боғлиқдир, — дея тушунтирди Исақулов.
Шунингдек, у хорижлик сайёҳлар бир саёҳатга ўртача 709,4 долларга яқин маблағ сарфлашини таъкидлади.
Аввалроқ Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда бўш хоналар сони кескин қисқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)