• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона водийсидаги уч вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қурилиши таклиф этилди

    Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2021 йил якунлари бўйича мамлакат аэропортлари орқали 5 миллион 400 минг йўловчи ва 82 минг тонна юк ташилган, хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида барча аэропортларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган. Самарқанд халқаро аэропорти янгидан қурилиб, ишга туширилган. Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали реконструкция қилиниб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилган. Қарши аэропортининг учиш зали янгиланган. Аэропортларини 2035 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.

    Тақдимотда ушбу стратегияни 2026 йилгача амалга ошириш дастури муҳокама қилинган. Бунда аэропортларни ихтисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда тутилган. Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш орқали йўловчиларни ўтказиш қувватини соатига 2 минг 400 нафарга ошириш, рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва самолётга чиқиш йўлакларини кўпайтириш режалаштирилган. Давлат раҳбари аэропорт ходимларининг дунёқараши ва малакасини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фарғона водийсидаги учта – Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари шаҳарлар ичида жойлашгани ва атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани сабабли уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда. «Тошкент—Шарқий» аэропортининг бош режаси ҳам муҳокама қилинган. Бухоро ва Урганч аэропортларида янги йўловчи терминаллари қуриш, шунингдек, ҳудудлараро лоукостер авиакомпанияси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.

    Президент аэропортларда хизматларни кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, нархларнинг оммабоплигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берган. Тақдимотда иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва қамровини оширишга оид режалар ҳам кўриб чиқилган. Охирги тўрт йилда ҳудудларда 47 та қозонхона қурилиб, қарийб 80 километр тармоқ ётқизилгани қайд этилган.

    2022—2026 йилларда яна 172 та қозонхона ва 482 километр тармоқни янгидан қуриш, 109 та қозонхона ва 543 километр тармоқни модернизация қилиш кўзда тутилган. Буларнинг натижасида марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражаси ҳозирги 52 фоиздан 66 фоизга етади. Айрим қозонхоналарда когенерацион газ турбинасини ўрнатиш орқали электр энергияси ҳам ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Давлат раҳбари иссиқлик ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

    Мавзуга доир:

    • Самарқандда 170 млн долларга қайта таъмирланган халқаро аэропорт фойдаланишга топширилди
    • Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасида ҳаракатланиш қоидаларини эълон қилди
    • «Мўйноқ аэропорти расмга тушиш учун эмас, инсонларга хизмат қиладиган бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

    11.04.2022, 22:28   Изоҳ (0)   22128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдан Андижонга ҳаракатланиб кетаётган поездга тош отилишидан 9 ёшли бола жароҳатланди

    11.04.2022, 22:24

    «Унинг ҳаракатлари бизни бездирганди, жиянларимиз сабаб кечириб келаётгандик. Аммо буниси ошиб тушди». Қизларини хўрлаган қорақалпоғистонлик аёл ҳақида

    11.04.2022, 22:03

    Минск–Тошкент рейси бомба ҳақидаги хабар сабаб фавқулодда қўндирилди

    11.04.2022, 21:42

    Электр таъминотида узилишлар кузатиладиган Ўзбекистон IТ соҳаси вакиллари учун идеал жой — Euronews

    11.04.2022, 21:35

    Ўзбекистонда икки ойлик ўсишдан кейин автомобиллар сотуви тушиб кетди

    11.04.2022, 21:23

    Бухорода жамият раҳбари 11 кишидан фирибгарлик билан олган пулларга Spark, Malibu ва Captiva сотиб олгани аниқланди

    11.04.2022, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.