• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади

    Президентнинг «Сув таъминоти соҳасида малакали ходимларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Унга кўра, сув захираларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш. уларнинг профессионал савиясини ошириш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш, соҳа менежментида замонавий усулларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш мақсад қилиб олинган. Шу сабабли ягона илмлар марказ – Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш академияси ташкил этилади. Бир қатор соҳалар академиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади. Жумладан:

    • соҳани ривожлантиришга зарур бўлган кадрлар, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
    • хориждаги етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, изланишлар олиб бориш, илмий, илмий-педагогик ва илмий-техник кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликда дастурларни амалга ошириш, хорижий стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
    • ичимлик ва оқова сув соҳасида олиб борилаётган янги қурилиш, модернизация ва реконструкция қилиш тадбирларида рақамлаштириш бўйича илғор техник ва технологик ечимлардан кенг фойдаланиш;
    • ҳисоб-китоблар ва биллинг тизимида «сунъий интеллект» ва «буюмлар интернети» жорий қилиш, оқова сув тизимларига илғор технологияларни татбиқ қилиш, ичимлик сувни сифатини назорат қилиш бўйича илғор технологиялар ва лаборатор изланишларни олиб бориш ва ўқитиш;
    • соҳани молиявий бошқариш, тарифларни шакллантириш, абонентлар ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича доимий равишда қисқа ва ўрта муддатли ўқув курслари ва амалий ўқишларни, шу жумладан, тўлов-контракт асосида ташкил этиш;
    • соҳада амалга оширилаётган инвестицион сиёсатга янги бошқариш ва молиялаштириш механизмларини жорий этиш юзасидан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
    «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти Сув академиясининг муассиси ҳисобланади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Сув академияси Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий олий таълим муассасалари тингловчилари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун сув таъминоти соҳасида илмий-амалий изланишлар орқали илмий даража олиш ҳуқуқини берувчи таълим муассасаси ҳисобланади.

    Сув академиясига 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб вазирликлар, идоралар ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари ва стратегик ривожланишидан келиб чиққан ҳолда, соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий ҳамда муҳандис-техник кадрларни тайёрлашни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

    Академия Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, 151-уй манзилда жойлаштирилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан ушбу манзилда жойлашган «Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖнинг 1,4 га ер майдони ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини (давлат улушини) Сув академияси тасарруфига ўтказади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда айрим шахсларга педагогик фаолиятни олиб бориш тақиқланиши, хорижга ишлаш учун юборилаётган фуқаролар расмий банд аҳоли тоифасига киритилиши, 2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилиши ҳақидаги қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.

    10.04.2022, 13:10   Изоҳ (0)   15016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 22 ёшли аёлни фоҳишалик қилишга кўндириб, уни Туркиядаги танишига сотиб юборишга уринган фуқаро ушланди

    10.04.2022, 12:51

    Ўзбекистонда 11 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    10.04.2022, 10:55

    «Жаҳлим чиққанидан уриб юбордим». Қашқадарёда эшакларни калтаклаган фуқаро бунга нима сабаб бўлганини айтди

    10.04.2022, 10:32

    Қорақалпоғистонда она ўз фарзандларига зулм ўтказиб келгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    10.04.2022, 09:19

    Андижонда махсус жиҳозланган Cobalt’да 117 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди

    10.04.2022, 08:51

    Ўзбекистонда банан импорти 14,3 минг тоннага ошгани маълум қилинди

    10.04.2022, 08:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рустам Ашурматов “Рубин”ни тарк этиш сабабини очиқлади

    Спорт | 10 июл, 12:35

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Микроолам мўжизалари: одатий буюмларнинг яқиндан кўриниши (фото)

    Лайфстайл | 10 июл, 12:35

    Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилди (видео)

    Ўзбекистон | 10 июл, 12:07

    Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин

    Ўзбекистон | 10 июл, 11:55

    Яман ҳусийлари Қизил денгизда бир ҳафта ичида 2 та юк кемасини чўктирди (видео)

    Дунё | 10 июл, 11:40

    Хаби Алонсо: “Бу ўйин бизга сабоқ бўлди”

    Спорт | 10 июл, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.