«ПСЖ» янги ҳомийлик шартномаси устида ишламоқда.
L’Equipe нашрининг хабарига кўра, парижликлар футболкасида меҳмонхона оператори Accor логотипи ўрнига Qatar Airways рамзи пайдо бўлиши мумкин.
Амалдаги титул ҳомий 2019 йилдан буён «ПСЖ»га йилига 60—70 миллион евро тўлаб келмоқда. Қатар авиакомпанияси билан ҳамкорликда кутилаётган миқдор ҳам шунчани ташкил этади.
Шу билан биргаликда Accor билан ҳамкорлик бошқа шаклда давом эттирилади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, «ПСЖ» акцияларининг асосий қисми Қатар Спорц Investmentс компаниясига тегишли.
Аввалроқ, «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Socios блокчейн платформаси билан ҳамкорлик бошлагани, «Барселона» Spotify стриминг сервиси билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)