Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Элнурнинг рақиби кубалик Мануэль Корреа (11-0, 7 КО) бўлади. Бу ҳақида Matchroom маълум қилди.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-1-2, 39 КО) россиялик енгилмас чарм қўлқоп устаси Дмитрий Биволга (19-0, 11 КО) қарши жанг қилади. Жанг ярим оғир вазн тоифасида ўтказилади.
Абдураимов охирги жангини декабрь ойида Тошкентда ўтган бокс кечасида ўтказиб, унда филиппинлик Жон Геминони таслим этган. Мануэль Корреа эса февраль ойида бразилиялик Марсело Уильямс устидан ғалаба қозонган.
Шунингдек, шу куни яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9 КО) мексикалик Кристиан Гомесга (22-2-1, 20 КО) қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)