«Реал» Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида «Челси» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар сафида Карим Бензема ҳет-трик муаллифига айланди. Ҳужумчи барча мусобақалар доирасида кетма-кет 7 ўйиндан буён гол уриб келмоқда. Шу вақт давомида Карим 13 та голга муаллифлик қилишга муваффақ бўлди.
Франциялик ҳужумчи жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 11 тага етказди ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 12 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Бензема фаолиятида илк бор мавсум давомидаги голлари сонини 40 тадан оширди. 2021/22 йилги мавсумда француз «Реал» сафида 36 ўйинда 37 та гол, терма жамоада эса 7 ўйинда 5 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)