• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва Андижон шаҳар ҳокими ОАВ билан тизимли ишламагани учун огоҳлантирилди

    Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги Раёсат мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради ҳукумат матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ҳамда президентнинг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ижроси ўрганилган. Натижада айрим вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу ҳужжатлар талабларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқланган.

    Жумладан, қонуннинг 5-моддасига кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар ижроси, бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари, оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтларда эълон қилиб борилиши керак. Бироқ деярли барча вилоятлар ҳокимликлари (Жиззах вилоятидан ташқари) веб-сайтида долзарб бўлган очиқ маълумотлар ва жамоатчиликни алоҳида қизиқтирадиган мавзулар 1 ойдан 3 ойгача янгиланмаган.

    Қонуннинг 13-моддасига кўра веб-сайтларда ахборотни янгилаб бориш даврийлиги ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак. Бироқ ўндан ортиқ давлат органи ва ташкилотлари, жумладан, Халқ таълими вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан очиқ маълумотлар 10 кундан 1 ойгача кечиктириб эълон қилинмоқда.

    Шунингдек, ўрганилган 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 35 тасида расмий веб-сайти ишламаяпти. Жумладан, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Андижон, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Тошкент вилоятларининг айрим шаҳар ва туман ҳокимлиги сайтлари ана шундай аҳволда.

    Президент қарорига мувофиқ, 280 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида биринчи марта ахборот хизмати ташкил этилган. 90 дан ортиқ ташкилотда ахборот хизматлари тегишли мақом ва шарт-шароитлари билан қайта ташкил қилинган. Бироқ ҳалигача айрим вазирликлар ва идоралар давлат раҳбарининг қарори талабларини бажармай келмоқда.

    Мисол учун, 3 та республика ташкилотида ахборот хизмати раҳбари ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи мақомига эга эмас. 10 та вазирлик ва идорада матбуот котиби меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра ташкилот раҳбари ўринбосарига тенглаштирилмаган.

    Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларида матбуот котиби лавозими вакант. Ҳудудларда ахборот хизматларига қўшимча штатлар ажратилмагани сабабли ўтказилаётган тадбирлар, янгиликлар тезкорлик билан сифатли ёритилмаяпти.

    Мажлисда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига тизимда очиқлик сиёсати қониқарсизлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлигига Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Сайхунобод, Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари ҳокимликларида ахборот хизмати фаолияти яхши ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилган.

    «Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати юзасидан ишларни етарли ташкил этмагани, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларни тизимли йўлга қўймагани учун Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев ва Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров огоҳлантирилди», — дейилади хабарда.

    Якунда барча вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига қонун ва қарор ижросига қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб, амалга ошириш вазифаси қўйилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев селектор мажлисида ҳокимларни кескин танқид остига олиб, улардан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилганди. Интернетда тарқалган аудиоёзув охирида Президент ҳокимларга улар блогерларга ҳисобот бериши лозимлигини айтгани акс этган эди. 2020 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумида Шавкат Мирзиёев ОАВ ва очиқлик сиёсати ҳақида сўз юритиб, «журналист ва блогерларнинг овозини эшитишга мажбурмиз», дея таъкидлаганди.

    Мавзуга доир: Қашқадарё ҳокими маҳаллий бюджет маблағларига шахсий пиарини йўлга қўйган ҳокимлар фаолиятини танқид қилди

    06.04.2022, 17:08   Изоҳ (0)   22753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» кучли шамоллар бўлишидан огоҳлантирди

    06.04.2022, 16:24

    Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади

    06.04.2022, 15:48

    Самарқандда халқ таълими тизимидаги мансабдорлар ишдан олиниб, янги раҳбарлар тайинланди

    06.04.2022, 14:53

    Қозоғистон дон ва ун экспортини чекламоқчи. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    06.04.2022, 14:40

    Москвадаги мигрантлар муштлашуви бўйича 85 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

    06.04.2022, 14:02

    Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

    06.04.2022, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.