Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни ўтказилган халқ таълими соҳасига доир йиғилишда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш орқали таълим сифатини кескин ошириш мумкинлиги қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Таъкидланишича, ўтган йили халқаро сертификатни олган чет тили ўқитувчиларини рағбатлантириш тизими жорий қилингани натижасида Навоий, Наманган ва Сурхондарёда малакали ўқитувчилар сезиларли даражада ошган. Мутасаддиларга бу тажрибани янги ўқув йилидан бошлаб математика, кимё, физика, биология ва ахборот технологиялари фанларига ҳам жорий этиш топширилган.

«Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчи бор. Лекин ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда, айтинг-чи, қайси туман мактаби намуна бўлди? Ҳали бундай мактаблар йўқ. Қани мактаб сиёсати?», — дея савол қўйган давлат раҳбари.

Шу муносабат билан бир ой муддатда «қизил» тоифага кирган 1 минг 526 та мактабни жойида ўрганиб, ҳар бири бўйича алоҳида «йўл хариталари»ни тасдиқлаш вазифаси қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар