• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коррупция – бизнинг салбий фаолиятимизнинг натижаси» — Акмал Саидов

    Ўзбекистонда коррупция бўйича ягона статистика бўлиши керак. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов 5 апрель куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Сўнгги йилларда бу муаммонинг очиқ муҳокама қилиниши, кўтарилиши ижобий ҳол. Бизда болалар боғчасида, мактабда ва бошқа соҳаларда коррупциявий онгни шакллантириш амалиёти шаклланган. Фуқароларимизда коррупциядан ҳоли онгни шакллантириш энг устувор жиҳат. Бу нарсани ёш болалардан бошлашимиз керак.

    Бундан ташқари, статистика билан Давлат статистика қўмитаси шуғулланиши керак. Тўғри, жиноятларга оид статистика билан Олий суд, Прокуратура, ички ишлар тизими ҳам шуғулланади, лекин Давлат статистика қўмитаси бор. Халқаро рейтингларда ҳам бизнинг статистика тизимимиз халқаро статистика тизими билан тўғри келавермайди. Ўйлайманки, коррупцияга оид статистика бўйича амалий тадбир ўтказишимиз керак. Коррупция бўйича ягона статистика бўлиши лозим.

    Ҳозир коррупцияга оид парламент назорати бор, бу борада қўмиталар шуғулланяпти. Лекин жамоатчилик назоратини ошириш борасида сўз йўқ. Фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратини олиб боришлари керак. Агар бутун жамият коррупцияга қарши бўлмаса давлатнинг ўзи коррупцияни енга олмайди.

    Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари

    Акмал Саидов коррупцияга оид масалалар бўйича ўқитиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Биз коррупцияга оид муаммоларни қаерда ўқитишимиз керак? Болалар боғчасида нимани ўргатишимиз керак? Мактабда, олий таълим тизимида-чи? Коррупцияга қарши махсус ўқув юртларида фақат бўлажак мутахассислар учун ўқитилади. Оддий фуқаро учун қаерда ўқитишимиз керак? Мана бу катта муаммо – буни ҳам ўйлашимиз керак. Бизнинг парламентлар институтимиз умуман эсимиздан чиқиб қолибди. Ҳеч қаерда йўқ. Прокуратура, ички ишлар академияси бор, ўзимизнинг парламент институтимизни ҳам жалб этайлик, уларга ҳам қандайдир вазифаларни берайлик. Улар ҳозир четда туришибди. Ахир бу умумдавлат иши-ку. Балки парламент ҳузуридаги қонунчилик ва парламент муаммолари институтини ҳам кўриб чиқишимиз керак, албатта.

    Яна бир нарса бор – коррупциявий омиллар. Коррупцияга нима олиб келади деган нарса, бу коррупциявий омил. Коррупциявий жиноятлар деяпмиз, қайси жиноятларни коррупциявий жиноятлар дейиш мумкин? Битта порахўрликними ёки бошқаними? Ким менга аниқ тушунтириб беролади? Бу билан шуғулланаётган олимларимиз йўқ. Коррупция билан, асосан, жиноят ҳуқуқи мутахассислари шуғулланади. Шунингдек, илмий тадқиқотларни ҳам олиб бориш керак. Прокуратура билан ички ишлар академияси тадқиқот олиб бораётган экан, бошқа жойларда ҳам олиб борилаётгандир. Бир ўрганишимиз керак. Муайян мавзуларни Инновацион вазирлиги орқали олиб беришимиз керакдир, балки. Айрим муаммоларни парламент ҳузуридаги жамоат фондидан ноҳукумат ташкилотларга олиб беришимиз керакдир. Коррупция – оқибат, бизнинг салбий фаолиятимизнинг натижаси. Биз унинг олдини олишимиз керак, мана бу қийин. Шунинг учун бу муаммога кенгроқ қарашимиз керак.

    Дастуримизда 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган экан. Уларнинг саккизтаси қабул қилинибди. Агар бизда мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлмаса бизнинг курашишимизнинг самараси бўлмайди. Шунингдек, биз коррупциявий экспертизанинг ўтказишимиз керак. Бу соҳада ҳам кўп нарса қилинди, лекин самарасини кўрсатишимиз керак. Бугун тўртта соҳада «Коррупциясиз соҳа» деган «йўл хариталари»ни қабул қилдик. Бу жуда ҳам керак. Уни ёзиш осон, ижроси-чи? Бизнинг фаолиятимиздаги энг катта муаммо – мониторинг. Яъни уларни қандай қилиб амалга оширишимизга боғлиқ бўлиб қоляпти.

    Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йилда 3 769 та коррупциявий жиноят ишлари судларга оширилган — Сенат раиси
    • ССВ тизимида 2021 йилда 400 нафардан ортиқ ходим коррупциявий жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилган

    05.04.2022, 19:20   Изоҳ (0)   11498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади

    05.04.2022, 18:38

    Нега Тошкентга интиламиз? — «Дарё»да кичик сўровнома

    05.04.2022, 18:28

    Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади

    05.04.2022, 18:06

    Қашқадарёлик фуқаро молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд сўм пулини ўзлаштирди

    05.04.2022, 17:52

    Humo карталари ишлаши вақтинча тўхтатилди

    05.04.2022, 17:44

    «Мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти». Шавкат Мирзиёев мактаблардаги энг катта муаммо ўқитиш методикасининг эскиргани эканини айтди

    05.04.2022, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижоннинг икки тумани “Ташаббусли бюджет”да овоз бермайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.