Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини мисол қилиб келтириб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган. Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.
Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. Янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади. Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.
Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
Изоҳ (0)