Қашқадарё вилоятида Ш.А. исмли фуқаро ва унинг шериклари молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13 миллиард 700 миллион сўм пулини ўзлаштирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
«Хусусан, фуқаро Ш.А. ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган содда мижозларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган Nasdaq Unique Finance номли хорижий компанияга 1000 доллар сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиришиб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 миллиард сўм пулни ўзлаштиргани фош этилди. Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди», — дейилади вилоят прокуратураси тарқатган хабарда.«Дарё» манбасининг қўшимча қилишича, молиявий пирамида ташкил қилган Sh.A, T.R.lar 10 йилдан, М.Р ва У.Ҳ.лар эса 8 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат бўйича 2020 йил сентябрь ойида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди.
Изоҳ (0)