Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига кириш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 апрелидан 30 апрель кунига қадар ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 25 июнь куни ушбу ҳудудда бўлиб,«Ғалаба боғи» қурилиши бўйича топшириқлар берган, ушбу топшириқ асосида боғ концепцияси ишлаб чиқилганди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ғалаба боғи мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид «Ғалаба боғи» мажмуаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилади. Боғ таркибида «Шон-шараф» музейи ҳам фаолият юритади. Шавкат Мирзиёев 2020 йил май ойида «Шон-шараф» музейини бориб кўрган.
Изоҳ (0)