Баъзида тезкор ечим талаб қиладиган кутилмаган вазиятлар юз беради. Масалан, қўшнингизнинг уйида қувур ёрилиб, хонадонингизга сув тошди ва энди уни таъмирлаш керак. Бу ҳам етмагандек, даволаниш ва қариндошларнинг тўйига бошқа шаҳарга боришни ҳам режалаштиргансиз...
Ҳаётингиздаги воқеалар қувончли ёки бироз ёқимсиз бўлишидан қатъи назар харажат талаб қилади. Агар доимий равишда даромадингизнинг бир қисмини жамғариб борган бўлсангиз ёки банкда ҳисобингиз бўлса, бу яхши. Борди-ю, бундай бўлмасачи?
Жамғармалар йўқ, аммо мунтазам даромад ва расман иш жойига эга бўлсангиз, энг оптимал вариант — бу кредит картасини расмийлаштириш. Бундай карталар молиялаштиришнинг қулай ва синалган шакли саналиб, бунда банк алоҳида пластик карта очади ва уни зарур миқдорда маблағ билан тўлдиради.
Кредит карталарининг бир нечта тури бор. Магнитли карталарда барча маълумот махсус магнит чизиғида сақланади, чипли карталар ичига эса электрон чип ўрнатилган бўлади. Энг қулай ва тезкор вариант — виртуал кредит карталари. Кўпинча уни банк иловасининг ўзида очиш мумкин.
Кредит карталарининг яққол афзалликлари сабаб, тобора кўпроқ одам улардан фойдаланишни маъқул кўрмоқда. Шулардан бири — банкдан олинган маблағлардан исталган пайтда фойдаланиш имконияти. Бу банк маблағларни тўғридан-тўғри қабул қилувчи ташкилотга юборадиган кредит шакли эмас. Шунингдек, бор маблағни бирданига ишлатиш мажбурияти йўқ, фойдаланувчи харажатларни ўзи тақсимлайди ва барча кредит суммаси эмас, унинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Муҳим жиҳати, фоизлар фақат ишлатилган маблағлар учун ҳисобланади, мисол учун, агар кредит картангизда 10 миллион сўм бўлиб, сиз ундан фақат 4,5 миллион сарфлаган бўлсангиз, фақат шу сумма учун фоиз ҳисобланади. Ҳеч қандай ортиқча тўлов йўқ. Бундан ташқари, деярли барча кредит карталарида кэшбэк, муддатли тўлов имконияти, кобренд, хайрия ва бошқа ёқимли бонус дастурлари мавжуд.
Кредит карталари бизнинг мамлакатимизда оммалашиб бормоқда. Масалан, биргина «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ўз мижозлари учун манфаатли шартлар асосидаги 22 мингдан ортиқ картани ишлаб чиқарди. 50 миллион сўмгача маблағ олиш мумкин, пул миқдоридан қатъи назар, уни 4 йил давомида қайтариш лозим. Йиллик инфляция ҳисобига бу жуда манфаатли таклиф. Шунингдек, «Агробанк» кредит карта соҳиблари фақат ишлатилган кредит суммаси учун фоиз тўлаши ҳам уларнинг танлови янада фойдали бўлишига хизмат қилади.
Шубҳасиз, пул жамғара олиш — фойдали кўникма, бироқ баъзида кутишдан кўра, ҳаётингиздаги вазиятларни ҳозироқ кредит карта ёрдамида ҳал қилиш яхшироқ ва шунда режалаштирилмаган таъмир ва узоқ кутилган автомобиль хариди оилавий бюджетга сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Телефон: 1216
https://www.facebook.com/agrobank.uz
https://www.instagram.com/agrobank_uz/
Реклама ҳуқуқи асосида.