Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда соҳа вакилларига бир қатор топшириқлар берилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби.

Фото: Президент матбуот котиби

Фото: Президент матбуот котиби

«Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келяпмиз. Лекин бу эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур», — дейди президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинган.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади. Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар