2021 йилда Ўзбекистонга қайтиб Uzbekistan Airports бошқаруви раиси бўлган Раъно Жўраева сўнгги йилларда мамлакатда қандай ўзгарди, деган саволга жавоб берар экан, бугунги кунда шаҳар ва мамлакатни шунчаки таниб бўлмаслигини таъкидлади.
«Мамлакат ўзгарди, одамлар ўзгарди. Ва, албатта, Ўзбекистоннинг шундай жадал ривожланаётганидан жуда хурсандман. Ҳозирда тараққиёт бундай жадаллик билан кетаётган, бундай кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган давлатни топиш қийин. Бу авиацияда ҳам сезилади. Сўнгги 2-3 йил ичида жиддий ўзгаришлар юз берди. Мен саноатни модернизация қилишга, ҳам ўзимизнинг, ҳам жаҳон тажрибасидан фойдаланишни жуда ҳам хоҳлайман», — дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси.
Домодедова аэропортини ривожлантирган мутахассис
Асли ўзбекистонлик бўлган Раъно Жўраева кўп йиллар давомида Россияда яшаган ва авиация соҳасида ишлаган.
Хусусан:
- Москванинг Домодедово аэропорт мажмуасини ривожлантириш лойиҳалари ва унинг авиация бўлмаган фаолияти билан шуғулланган;
- Халқаро аэропортлар ассоциациясининг ижрочи директори бўлган;
- Ерусти космик инфратузилма объектларини эксплуатация қилиш марказини бошқарган.
2021 йилда Раъно Жўраева Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тайинланган эди.
Аввалроқ 18 март куни аэропорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)