Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Унда ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-6-1, 2 КО) ҳам иштирок этди. Жўраевга қозоғистонлик Камшибек Кункабаев (5-0, 3 КО) рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда Кункабаевнинг ғалабаси билан якунланди. Кункабаевнинг бир қатор кучли зарбаларидан кейин ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа Кункабаев проф боксдаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Қайд этиш керак, мазкур баҳсда Камшибек ЖАР вакили Жонни Миллерга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ африкалик боксчи жароҳат олган ва шу сабабли Камшибекка бошқа рақиб топилган.

Маълумот учун, Жўраев сўнгги маротаба 2021 йилнинг ноябрь ойида рингга кўтарилган. Ўшанда у қозоғистонлик бошқа боксчи Бекзад Нурдаулетовга очколар эвазига ютқазиб қўйганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)