Ярим ҳимоячи Месут Ўзил «Фенербаҳче» таркибидан четлатилди. Бу ҳақида Туркия клуби матбуот хизмати маълум қилди.
33 ёшли футболчи билан бирга жамоанинг яна бир вакили Ўзан Туфан ҳам таркибдан четлатилган. «Фенербаҳче» нима сабабдан бундай қарор қабул қилинганини очиқламаган.
Football London хабарига кўра, Туркия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Фенербаҳче»—«Коняспор» (2:1) ўйинида Месут ва Ўзан бош мураббий вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан даҳанаки жанжаллашиб кетган. Ўзил ўша ўйинда биринчи бўлимдан кейин захирага олинган, Туфан эса 90-дақиқада майдонга туширилганди. Карталнинг раҳбарият билан учрашувидан кейин футболчилар номаълум муддатга четлатилган.
«Кайсериспор»га қарши ўйин олдидан Ўзил ва Туфан жамоавий машғулотлардан четлатилган. Агарда «Фенербаҳче»га янги мураббий олиб келинмаса, Месут янги жамоа излайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил «Арсенал»да Микель Артета ва раҳбарият билан тортишиб қолган ва 2021 йилнинг қишида лондонликлар сафини тарк этганди.
Аввалроқ, «Реал»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг «ПСЖ» футболчилари Неймар ва Доннарумма ўзаро жанжаллашиб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)