Футбол бўйича Navruz Cup—2022 мусобақаси ярим финал ўйинида Уганда терма жамоаси 25 март, жума куни Тожикистон терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Уганда футболчиси Эмануэл Окви ҳисобни очди. 38-дақиқада Алишер Жалилов мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Пенальтилар сериясида Уганда терма жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи ярим финалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан баҳс олиб боради. Ўйин 25 март куни соат 19:00 да бошланади.
Navruz Cup—2022
Ярим финал баҳси
25 март, жума
Уганда – Тожикистон 1:1
Пенальтилар серияси — 5:4Голлар: 1:0 — 8 Эмануэл Окви, 1:1 — 38 Алишер Жалилов.
Уганда: 18. Чарлес Лукваго, 4. Ҳербет Ачаи (20. Деррик Какоза, 86), 5. Бефис Мугаби, 6. Бобоси Бяруҳанга, 7. Эмануэл Окви (22. Мартин Кизза, 70), 10. Фаруку Мия (17. Аллан Окелло, 60) , 13. Милтон Кариса, 12. Марвин Юнгман ( 9. Фаҳад Азиз Ба Ё, 60), 15. Ҳалиди Лвалива, 21. Аллан Киямбаде, 23. Мосес Ваисва (16. Стивен Сервадда, 70).
Тожикистон: 1. Рустам Ятимов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Давронжон Эргашев, 6. Ваҳдат Ханонов, 7. Парвизжон Умарбоев, 10. Алишер Жалилов, 14. Муҳаммаджон Раҳимов (25. Аини Алижони, 84), 17. Эҳсони Паншанбе, 19. Аҳтам Назаров, 21. Манучеҳр Жалилов (11. Рустам Соиров, 82), 22. Манучеҳр Сафаров.
Огоҳлантиришлар: Ҳерберт Ачаи (13), Юнгман (34), Эмануэл Окви (54), Жўрабоев (57), Паншанбе (84), Ятимов (90+2).
Изоҳ (0)