Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-6-1, 2 КО) ҳам иштирок этди. Жўраевга қозоғистонлик Камшибек Кункабаев (5-0, 3 КО) рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда Кункабаевнинг ғалабаси билан якунланди. Кункабаевнинг бир қатор кучли зарбаларидан кейин ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.
Шу тариқа Кункабаев проф боксдаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Қайд этиш керак, мазкур баҳсда Камшибек ЖАР вакили Жонни Миллерга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ африкалик боксчи жароҳат олган ва шу сабабли Камшибекка бошқа рақиб топилган.
Маълумот учун, Жўраев сўнгги маротаба 2021 йилнинг ноябрь ойида рингга кўтарилган. Ўшанда у қозоғистонлик бошқа боксчи Бекзад Нурдаулетовга очколар эвазига ютқазиб қўйганди.
Изоҳ (0)