• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Хўрозни сўйгандек сўйишарди». Актриса Одина Тўхтасинова саратон касаллиги сабаб 13 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганини гапириб берди (видео)

    «Севги», «Шукрона», «Сенсиз» сериаллари қаҳрамони актриса Одина Тўхтасинова саратон касали сабаб 13 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса бу ҳақида YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида гапириб берди.

    Катта фарзандимни дунёга келтирганимдан кейин поликлиникага чиқсам «сиз онкологияга боришингиз керак» дейишди. Кейин Оқтепадаги онкологияга борсам тезда операция қилиш кераклигини айтишди. Ўша ҳафтанинг ўзида операция қилдирдик. «Операция қандай бўлди биласизми?», «Наркозсиз бўлди, биринчи, безни олиб текширишимиз керак дейишди». Мени бойлаб қўйишди. Ҳамма нарсани кўриб, билиб турибман. Биринчи операциям ўтди, орадан вақт ўтди. Яна худди шунақа пайдо бўлди, кейин бошқа, Берунийдаги онкология касалхонасига бордим. У ерда яна кесишди, хуллас, уйдагилар билиб-билмагани қанча бўлди.

    Операция қилдираман, яна уйга кетаман. Бу нарса ўн бир маротаба такрорланди. Наркоздан чиқар-чиқмас лимон билан қатиқ оламан, лимонни шундоқлигича шимаман ва «болаларимга қарашим керак, овқат қилишим керак», деб уйга кетаман. Докторлар эса «қозонни тепасига борма, қуёшга чиқма» дейишарди.

    Уйдагиларга касаллигимни айтсам «бу рак бўлиб қолди», деб, «аза очиб юборишади, менга раҳмлари келади», деб ўйлаб айтмаганман. Ўн бир маротаба операция бўлгандан кейин чарчадим. Ҳар сафар келаман, хўрозни сўйгандек сўйишади, яна жўнатиб юборишади.

    Доктор билан гаплашиб, «энди нима қилишим керак», деганимда, улар «яна ташхис топшириб келинг» деди. У шифокорни ёмонлаш эмас, балки касблари етук мутахассис эмасдур. Ташхис натижаларини олиб келсам «кимёвий терапия», қилиш кераклигини айтишди. Кейин «тананинг бу қисмини олиб ташлаймиз, кўпайиб кетибди», дейишди. Мен эса «қандай қилиб? Ахир мен ёшман, ҳали туғгим келяпти», дедим. Доктор эса «туғиш мумкин эмас, туғсанг ўлиб кетасан» деди.

    Ундан олдин эса «бола туғсанг ўзи сўрилиб кетади», дейишгани учун, мен иккинчи фарзандимни тезлик билан дунёга келтиргандим. Ўша сўзларни эшитиб йиғлаб, Азиза опамни олдига бордим. Уларга, шифокорлар айтганидек «иккинчи томонга ҳам ўтади, тепага чиқиб кетибди», деб айтдим.

    Азиза опа эса «мен сенга ҳужжатларга ёрдам бераман, чет элда текширтириб кўргин деди. Кейин чет элда текширтирсам, мендан катта пул ва вақт сўрашди. Маълум бўлишича, бизнинг шифокорлар қайта-қайта кесавериб, аъзо ичини ҳам ширам қилиб ташлабди. Хатонинг устига хато бўлаверган экан.

    Кореяда операциям учун ишлаб, пул йиғдим. Онам 3 ёки 4 маротаба операция бўлганимни биладилар, холос, бошқаларини билмайдилар. Кореяда ҳам операция куним аниқланган, аммо буни ҳеч ким билмайди. Ҳеч кимга айтолмайман. Қўрқмасдан 7-8 соатлик операцияга кирганман.

    Нимадирлар улашди, «наркозлар берамиз», дейишди, «киндигингни кесамиз», дейишди. Операциядан чиқсам, пул фақат операцияга етибди. Беш-олти кун ётишга етмади. Пулим фақат бир кунимга етди. У пайтда эса мен фақат ухлаганман. Эртаси куни эса касалхонага ётолмай уйимга чиқиб кетдим. Энди оғриқни айтмай қўяқолай. Олдимда ҳеч ким йўқ, менга қарайдиган бир меҳрибон йўқ. Оғриқдан дод деб нафас ололмайман. Уйда ҳамма нарсани туртиб ташлайман, бутун танам кесиб ташланган. Яна олдимда ҳеч ким йўқ. Унинг устига онам интернетдан қўнғироқ қилаверадилар. Кўнгиллари сезган шекилли. Онам чидолмай «мен ҳозир сени қидирувга бераман, элчихонага бораман», дедилар. Кейин Имодан қўнғироқни кўтардим. Онам эса «дод дедилар, мени Кореяга олиб кет, мен чидолмайман», дедилар. «Она виза қилолмайсиз, келолмайсиз», дедим. «Унда буёққа кел дедилар». «Мен юролмайман», деб нафас ололмайдиган даражада оғриқни ҳис қилдим.

    Операция ўтди. «Яхшисан дейишди». «Ўзбекистон шифокорларининг ҳамма ташхиси эса хато дейишди», «Ўн бир мартта хато операция қилишган», деган хулосага келишди.

    Кореялик шифокорлар «бу барчаси битта операцияда ҳал бўладиган нарса эканини, ўзбекистонлик шифокорлар эса қайта-қайта кесиб, кўпайтириб юборганини айтди. Бир йилдан кейин қайта ташхис топширсам, «иккинчи томонингга ҳам ўтган», дейишди. Буни ҳам онамга айтолмадим. Шунда «Кореяда бир ой тошбақа шўрва ичсанг, яхши бўлиб кетасан», дейишди. Докторга пулим йўқлиги учун, денгиз бўйида бир ой яшаб тошбақа шўрва ичдим. У кучли нарса бўлганига қон босимим кўтарилиб кетди, бош оғриғимга эса чидолмайман, сувнинг бўйига чиқиб дод, дод деб йиғлардим.

    Лекин одамлар «ўтини операция қилган, бўтини операция қилган», деяверишади. Ҳаммага дардингизни айтавермайсиз-ку. Улар «пулинг борми, нима ёрдам керак?», дейишмайди.

    Кейин барибир докторга бордим, тошбақа таъсир қилмабди. Шундан кейин яна бир кичик операция қилдирдим ва ҳозир яхшиман.

    Сизларга маслаҳатим яхшилаб текширтириб, кейин операция қилдиринглар.

    Одина Тўхтасинова, актриса

    Маълумот учун, актриса Одина Тўхтасинова 1988 йил, 26 февраль куни Фарғона вилояти, Бешариқ туманида дунёга келган. Оилали, икки фарзанднинг онаси.

    23.03.2022, 22:36   Изоҳ (0)   105099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мэрилин Монронинг портрети 200 миллион долларга аукционга қўйилади

    23.03.2022, 15:56

    Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди

    22.03.2022, 18:15

    «Тузалмайсиз, дейишганди». Ўзбек санъаткорларининг дард билан курашда таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    18.03.2022, 11:20

    Юлдуз Усмонованинг концертида содир бўлган ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилади

    16.03.2022, 11:14

    Санъаткордан маданият талаб қиладиган жамият омманинг ҳордиқ чиқаришига халақит қиладиган томошабинларни ҳам тартибга чақириши керак — Маданият вазирлиги

    16.03.2022, 07:19

    Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди

    15.03.2022, 21:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.