Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди. Бу ҳақида «Дарё»га Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри труппа раҳбари Муроджон Тўрақул маълум қилди.
Устозимиз Марям Ихтиёрова Максим Горкийдаги касалхонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётган эдилар. Бугун эрталаб аҳволлари яхши эди, бироз аввал қизлари телефон қилиб, устозимизнинг жони узилгани ҳақида хабар бердилар. Марям Ихтиёрованинг жаноза намози 23 март куни, пешинда ўқилади.Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 1939 йил Хоразм вилояти, Янгибозор туманида дунёга келган. 1959 йилдан бугунга қадар Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри актрисаси сифатида фаолият юритган. 1997 йили Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган эди.Муроджон Тўрақул, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри труппа раҳбари
Изоҳ (0)