Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистондаги футбол ўйинида мухлислар ўтирган стадион трибунаси қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 200 дан ортиқ киши жабрланган.

The Sun нашрининг ёзишича, ҳодиса 19 март куни Керала штатининг Малаппурам шаҳридаги стадионда юз берган. Вақтинчалик иншоот ўйин бошланиши арафасида одамлар билан бирга қулаб тушган. Камида беш кишининг жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.

Трибуна қулагач, томошабинлар орасида ваҳима бошланган. Трибуна билан бирга ёритиш тизими (прожектор) мосламалари ҳам қулаган ва одамлар устига тушган. Бу унинг атрофида учқунларнинг учиб чиқишига сабаб бўлди. Қарама-қарши тарафдаги трибуналардаги одамлар жабрланганларга ёрдам беришга шошилган бўлса. баъзилар имкон қадар тезроқ стадионни тарк этишга ҳаракат қилган.

Нашр маълумотларига кўра, вақтинчалик трибуна 3,5 минг томошабинга мўлжалланган, бироқ унга деярли саккиз минг киши киришига рухсат берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди