Англия Кубоги ярим финал жуфтликлари аниқланди.
Унга кўра, мусобақанинг 1/2 финал босқичида «Манчестер Сити» «Ливерпуль»га қарши баҳс олиб боради.
«Ливерпуль» бундан олдинги босқичда «Ноттингем Форест»дан устун келганди (1:0), «шаҳарликлар» эса 1/4 финалда «Саутҳэмптон»ни мағлуб этган (4:1).
Бошқа ярим финалда «Мидлсбро»ни меҳмонда 2:0 ҳисобида мағлуб этган «Челси» «Эвертон» (4:0) тўсиғидан ўтган «Кристал Пэлас» қарши майдонга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари 16 апрель санасига белгиланган. Мусобақанинг амалдаги ғолиби «Лестер»дир.
Изоҳ (0)