• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президент мулоқот давомида муаммоларни бизга нисбатан яхшироқ билиши аниқ кўринди» — Беҳзод Мусаев ва Нурмат Отабеков давлат раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан учрашуви ҳақида

    Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Президент очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида келиб тушган муаммоларнинг ечимлари ва бугунги таклифлар бўйича қисқа муддатда қарорлар қабул қилинишини таъкидлади.

    Мулоқот давомида соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар давом эттирилиши қайд этилди. Давлат раҳбари ҳозирда соҳада трансформация жараёни кетаётганини айтди.

     Хусусан, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар ҚҚС ва божхона божидан озод қилиниши ва тез тиббий ёрдам тизимидаги барча Damas’лар 2025 йилгача замонавий автомобилларга алмаштирилиши таъкидланди.
    Бундан ташқари, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг ойлик маоши камида 10 фоизга оширилиши, тиббиёт олийгоҳлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилиши маълум қилинди.

    «Дарё» мухбири ушбу тадбирдан сўнг соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков билан суҳбатлашди.

    Табиийки, давлат раҳбарининг ўзлари қарс икки қўлдан чиқади, деб айтганларидек, тиббиёт ходимларининг олдида ҳам жуда катта масъулиятли вазифалар қўйилди. Лекин эшитилган сўзлар, рағбатлантирилган гаплардан сўнг бизнинг тизим ходимлари президент томонидан қўйилган вазифаларни, албатта, амалга оширишади. Шу билан бир қаторда, мазкур мулоқотда тиббиёт тизимининг барча бўғинидаги вакиллар қатнашишди. Хусусан, оддий ҳамширадан тортиб, ўрта тиббиёт ходими, шифокор, бош шифокор, бундан ташқари, хусусий тиббиёт марказлари ходимларигача иштирок этишди. Хусусий тиббиёт марказлари учун дунёда йўқ бўлган нарса — ўзларини ривожлантириш учун тиббий техника олиб келинганда божхона тўловларидан озод қилиш бўйича топшириқ берилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мулоқотдан сўнг кўп хусусий клиникалар раҳбарларини кўриб гаплашсам, улар кўтаринки руҳда бу ердан чиқиб кетишяпти. Айрим ҳудудлар вакиллари гапиришга ҳам улгурмади, уларнинг армонда қолиб кетганларини ўзим ҳис қилиб турибман. Ўйлайманки, ҳар бир масалани «йўл харитаси»га, бўлажак қарор ва фармонларга киритиб борамиз.

    Президент шифокорлардан ҳалолликдан ташқари мажбурият талаб қилдилар. Аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғибот қилиш, унинг кўрсаткичларини белгилаш ва яхши натижага эришган шифокорга «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишонини чиқаришни топширдилар. Соғлом турмуш тарзига амал қилган инсон келажакда тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга эҳтиёжи ҳам бўлмайди.

    Ушбу мулоқотнинг асосий мақсади — инсон қадри учун тиббиёт хизмат қилишидан иборат. Мулоқот инсонларнинг, беморларнинг розилигига эришиш, шунингдек, сифатли тиббиёт хизмати республиканинг ҳар бир қатламига етиб боришдан иборат бўлди.

    Беҳзод Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири

    Нурмат Отабеков эса мазкур мулоқот Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба бўлганини қайт этиб ўтди.
    Биз эндиликда тиббиёт ходимларининг кўкрагига шамол теггандек ҳис қиляпмиз. Боиси тиббиёт ходимларининг дардини эшитишни ҳамма президентлар ҳам ўз зиммасига олмаган. Президентнинг маърузаларига эътибор қаратсак, тиббиётнинг барча соҳаларини қамраб олган. Барча соҳалар жуда чуқур таҳлил қилиб берилди. Давлат раҳбарининг маърузасида нафақат эришилган ютуқлар, балки ҳали олдимизда турган вазифалар, энг асосий мезон бўлиб ҳисобланадиган — халқимизни рози қилишдек вазифа олдимизда турганини алоҳида айтиб ўтди. Энг қизиғи, тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилиш баробарида, мен яна бир жиҳатдан қувониб кетдимки, президентимиз тиббиётни мукаммал билганлари, қолаверса, тиббиёт ходимлари беролмаган саволнинг барча жиҳатларини очиб берганлари, мулоқот давомида муаммоларни бизга нисбатан яхшироқ билишлари аниқ кўринди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президентимиз таъкидлаганларидек, 52 фоиз саломатлик индекси соғлом турмуш тарзига боғлиқ экан. Демак, биз тиббиётнинг елкасидаги юкни 50 фоизга қисқартиришимиз, давлатнинг зиммасидаги юкни қисқартириш имкониятга эгамиз. Ўйлайманки, тайёрланадиган дастурларда тиббиётнинг профилактик йўналишига, бизнинг турмуш тарзимизга боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади.

    Энг оғир вазифа бу — кимнидир рози қилиш. Айниқса, йиллар давомида норозичилик кайфияти шаклланиб қолган бўлса уни енгиб ўтиб, розилик тарафга тарози палласини босиш ҳамиша қийин бўлган.

    Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари

    Мавзуга доир:

    • «Шифокорнинг фарзанди эканлигимдан ғурурланаман» — Шавкат Мирзиёев
    • Ўзбекистонда «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади 
    • «Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолат». Шавкат Мирзиёев шифокорга қўл кўтариш ҳолатлари ҳақида гапирди 
    • Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти — суратларда

    19.03.2022, 11:59   Изоҳ (0)   19825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга бағишланган стрит-арт пайдо бўлди (видео)

    19.03.2022, 11:41

    Наманганда «Заковат» танлови ғолиблари ваъда қилинган совғалар берилмагани учун норозилик билдирди (видео)

    19.03.2022, 11:22

    Самарқандда ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган 16 нафар спортчи қамоққа олинди

    19.03.2022, 11:02

    Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш жараёнлари якунланди

    19.03.2022, 10:15

    Россия ва Украина муаммоларини тинчлик йўли билан ҳал қилиши тарафдоримиз — Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

    19.03.2022, 09:40

    Жиззахда Gentra ҳайдовчиси рақамини ўзгартириб бошқариб юргани аниқланди

    19.03.2022, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.